1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Таклиф

19:01 / 23.12.2020 5789 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло инсонни бу дунёда Ўзига бандалик қилиб – буйруқларини бажариб, қайтарганларидан қайтиб, ҳукмларига бўйсуниб яшашга амр қилган. Ушбу нарса шариат истилоҳида «таклиф» дейилади. «Таклиф» сўзи чорлаш, масъулият ва оғирлик юклаш ҳамда кулфат маъноларини англатади. 

Аллоҳ таоло томонидан жорий қилинган таклифларнинг банда томонидан бажарилиши – амрларни адо этиш, қайтариқлардан қайтиш, ҳукмларга бўйсуниш ибодат дейилади. Ушбу ибодатларни – таклифларни бажарган бандаларга жаннат ва ундаги неъматлар ваъда қилинган. Уларни адо этмаган бандаларга дўзах ва ундаги азоблар ваъда қилинган. Жаннат ва дўзахдаги мартабалар савоб ва гуноҳларнинг ҳажмига қараб белгиланиши тайин қилинган. 

Ушбу таклифларни бажариш инсоннинг ихтиёри асосида бўлиши ирода қилинган. Яъни, Аллоҳ таоло инсонни истаса-истамаса мазкур таклифларни мажбурий равишда адо этадиган қилиб яратмаган. Инсоннинг ихтиёрини ўзи билан бирга яратган. Унга ақл ва қалб берган, тўғри йўлга чорлаган, нотўғри йўлдан қайтарган ва савоб касб қилганга жаннатни, гуноҳ касб қилганга дўзахни ваъда қилган. Таклифни адо этишни ихтиёрий қилган. 

Агар бу дунё ҳаёти фақат яхшиликдан, нозу неъматдан, роҳат-фароғатдан, айшу ишратдан, ҳузур-ҳаловатдан иборат бўладиган бўлса-ю, бошқа нарсалар бўлмаса, бу ҳаётнинг синовлиги, имтиҳонлиги қаерда қолади? Аллоҳ таолонинг амрига итоат қилиш, қайтарганидан қайтиш, бир сўз билан айтганда, У Зотга ихтиёрий равишда бандачилик қилиш қаердан бўлади?

Агар бу дунё ҳаётида инсон бемор бўлмаса, қаримаса, бировдан сўкиш эшитмаса, озор топмаса, зулм кўрмаса, камбағалликка йўлиқмаса ва бошқа хираликларга йўлиқмаса, бу дунёнинг синовлиги қаерда қолади? 

Шунинг учун ҳам бу дунёда яшаётган инсон ҳаётида ҳаёт тақозосидан ва шаръий таклифдан келиб чиқадиган хираликлар бўлиб туриши айни ҳикматдир.

«Хислатли ҳикматлар шарҳи» китобидан олинди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳим Бизни Набийингнинг ҳавзаларидан шундай баҳраманд қилгинки, ундан кейин мутлақо чанқамайлик

3805 09:05 / 23.03.2018
Шайх Шинқитий .Инсон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборадиган жума кунги ва жума тунги салавотини у зотга кўрсатилиши ҳақида бироз фикр юритса, унинг давоми...

25644 01:26 / 17.03.2017
Нега одамлар бундайУларни қанчалар яхши кўрмайлик, ғазаблари, зиддиятлари ошиб бораверади.Бошқаларга яқин бўлиш учун мен ҳам нафратланайми энди

3703 06:30 / 14.08.2018
Дўстингни билмоқчи бўлсанг, у билан сафар қил. Инсоннинг асл қиёфаси сафарда билинади.Нима учун сафар .сафар, деб номланган Инсоннинг хулқи ва табиатидаги давоми...

3600 09:05 / 31.05.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021