1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ризқ

11:00 / 03.09.2021 4010 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ризқ инсон ҳаётидаги ҳассос мавзулардан ҳисобланади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло инсонни яратиб, унинг ҳаёт кечириш сабабларини ҳам муҳайё қилиб қўйди, ер ва ундаги жонли ва жонсиз нарсаларни одамзотга беминнат хизматкор қилиб қўйди, ер юзини ўзлаштириш ва ер ости бойликларини чиқариб олиш йўлларини яратиб берди, осмондан қор-ёмғирлар ёғдирди, набототлар ўстирди ва одамзот қаерда бўлмасин, унга ёзиб қўйилган ризқини етказди.

Ризқ фақат мол-дунёга боғлиқ нарса эмас, балки у ҳаётнинг инсонга керакли барча жабҳаларига алоқадордир. Масалан, соғлик ҳам ризқ, фарзандлар ҳам ризқ, солиҳ дўст ҳам ризқдир, солиҳа завжа эри учун, эр аёли учун ризқдир, ота-она ҳам ризқ, иймон ҳам ризқ, банда қилаётган солиҳ амаллар ҳам ризқдир. Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.

Ризққа барака келтирувчи бир қанча сабаблар бор:

– Аллоҳ азза ва жаллага тақво қилиш, У Зотдан қўрқиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган буйруқларни бажариш, қайтариқлардан қайтиш.

– Ҳар бири ишнинг сабабларини қоим қилгандан кейин Аллоҳ таолога таваккул қилиш, қалбни У Зотга боғлаш, ризқ талаб қилиш билан бирга ризқ берувчи Аллоҳ эканига қаттиқ ишониш.

– Аллоҳга кўп истиғфор айтиш, зикр қилиш, дуо ила илтижо қилиш.

– Аллоҳ берган катта-кичикми, озми-кўпми неъматларга шукр қилиш.

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зайд Аммийдан, у баъзи фуқаҳолардан ривоят қилади .Эй илм эгаси Илмингга амал қил. Молмулкингни ортиқчасини бергин. Ортиқча гапдан тийилгин. Роббинг ҳузурида давоми...

1722 13:35 / 09.10.2024
Аллоҳ таоло мўмин бандаларига .Энди Қуръондан муяссар бўлган миқдорда ўқийверинглар, деб буюрган. Муззаммил сураси, 20оят 1. Биз Аллоҳнинг амрига бўйсуниш учун давоми...

5578 13:00 / 18.06.2022
Илм аҳли даражасини бошқалардан баланд қилган ва башарга илмни Ўзидангина сўрашни амр қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Умматга илоҳий таълимни берган давоми...

1487 15:06 / 21.04.2025
1. Сабр оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради.2. Сабр моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилишга ва қўполликнинг олдини олишга ёрдам беради.3. давоми...

5588 21:10 / 21.04.2019