1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад

15:00 / 27.12.2020 2230 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайхулолам, муҳаддис, садуқ, муснид Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ханб Бухорий Бағдодий. Лақаблари – «Деҳқон».

Бухорода истиқомат қилиб, у ернинг мусниди бўлганлар.

266 йилда таваллуд топганлар.

Ёшликларида Яҳё ибн Абу Толиб, Ҳасан ибн Мукрам, Мусо ибн Саҳл Вашшо, Жаъфар Соиғ, Абу Бакр ибн Абу Дунё, Абу Қилоба Раққоший ва уларнинг табақасидагилардан ҳадис эшитганлар.

Бу кишидан Абу Аҳмад Ҳоким, зоҳид Исмоил ибн Ҳусайн, Али ибн Қосим Розий, Аҳмад ибн Валид Завзаний (Байҳақийнинг шайхлари), Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Иброҳим Бухорий, ҳофиз Муҳаммад ибн Аҳмад Ғунжор ва Мовароуннаҳр аҳли ҳадис ривоят қилганлар.

Оталари асли бухоролик бўлиб, Бағдодга бориб, оила қурганлар. Абу Бакр Бағдодда туғилиб, ўша ерда вояга етганлар. 20 ёшга кирганларида ота юртларига қайтганлар. Шофеъий мазҳабининг фақиҳи, муҳаддис, серфаҳм бўлганлар.

Абу Комил Басрийга баъзи шайхлари шундай дебдилар: «Биз Ибн Ханбнинг мажлисларида эдик. Уч саҳобий: Абу Бакр, Умар, Усмон розияллоҳу анҳумлардан сўнг Али розияллоҳу анҳунинг фазилатлари тўғрисидаги ҳадисларни ёздираётган эдилар. Абул Фазл Сулаймоний ўринларидан сапчиб турдилар ва: «Эй одамлар, бу одам – дажжол. Унинг ҳадисини ёзиб олманглар», – деб қичқирдилар-у, мажлисдан чиқиб кетдилар. Чунки у киши Али розияллоҳу анҳудан олдинги уч саҳобийнинг фазилатларини эшитмаган эдилар».

Бу ҳол Сулаймонийнинг пешхез, қўпол одамлигидан далолатдир. Аллоҳ уни афв этсин.

Ибн Ханб 350 йили ражаб ойининг бошида вафот қилганлар.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
IVIIIXIX асрда яшаб ўтган ҳанафий мазҳабининг йирик олим ва муҳаққиқларидан бўлган, деган машҳур ҳошиянинг соҳиби Муҳаммад Амин Ибн Обидин Дамашқийнинг ўғли давоми...

1756 09:00 / 06.07.2023
У зотнинг тўлиқ исмлари Тожуддийн Абулфазл Аҳмад ибни Муҳаммад ибни Абдилкарим ибни Абдур Роҳман ибни Абдуллоҳ ибни Аҳмад ибни Ийсо ибни Ҳусайн ибни Атоуллоҳ ас давоми...

7148 22:15 / 27.04.2017
Мулла Абдулбоқи тўра Мавлонхон тўра ўғли 1903 йил Наманган шаҳри, Чуқур кўча даҳаси ҳозирги Хожам қабри маҳалласида зиёлилар оиласида дунёга келди. Насаби бир давоми...

3209 19:00 / 21.12.2021
Савол Муфтий ҳазратлари, жиноятчилик чидаб бўлмас даражада авж олиб кетганлигидан халқнинг сабр косаси тўлди. Бу ҳақда дин раҳбарларининг фикри қандай давоми...

2139 10:52 / 23.04.2024