1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Ҳадис ва Ҳаёт» 14-15-жуз қайта нашр қилинди

11:54 / 02.01.2021 2824 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Қасамлар назрлар ва ов» деб номланган 14-15-жузлари.


Муҳтарам китобхон! Ҳадис ва Ҳаёт китобининг ўн тўртинчи жузи «Қасамлар ва назр» деб номланиб, унда қасам ва назр оид масалалар батафсил баён қилинган.

Ўн бешинчи жуз эса «Ов ва сўйишлар китоби» деб номланиб, унда ейиладиган ҳайвонлар, қурбонлик қилиш каби масалалар баёни келади.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: Ҳадис ва Ҳаёт. 14-15 - жузлар. Қасамлар, назрлар ва ов китоби.
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2020 (2015, 2016, 2019)
Ҳажми: 240 бет
ISBN: 978-9943-6458-4-4
Ўлчами: 84×108/32
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли тавсияси ила чоп этилган

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Қасамлар ва назрлар китоби

Қасам ҳақида
Қасам фақатгина Аллоҳ таолонинг исмларидан бири билан
бўлади
Ким аллоҳдан ўзга ила қасам ичса, гуноҳкор бўлади
Ғамус қасам
Қасамда саркашлик қилиб туриб олиш яхши эмас
Беҳуда қасам
Қасам уни ичишни талаб қилувчи ниятига боғлиқдир
Истисно ила қасамхўр бўлмайди
Назр ҳақида
Маййитнинг назри қазо қилинур
Қодир бўлмайдиган ва маъсият нарсада назр йўқ
Ким ҳамма молини садақа қилишни назр қилса, учдан бирига ўтади
Қасам ва назрдан қайтиш жоиз ва қайтувчига каффорат вожиб бўлади
Қасам ва назрнинг каффорати баёнида

Ов ва сўйишлар китоби

Ейиладиган ҳайвонлар ҳақида
Денгиз ҳайвони ва ўлимтиги
Ейилмайдиган ҳайвонлар ҳақида
Улардан ўлдирилиши манъ қилингани ва ўлдирилиши амр қилингани.
Уйларда яшовчилари уч марта огоҳлантирилур
Ов ва сўйиш ҳақида
Сўйиш
Ҳомиланинг сўйилиши онасининг сўйилиши ила бўлур
Бисмиллаҳ айтиб ва яхшилаб сўйиш
Аҳли китобнинг сўйгани ҳалол
Ақийқа ва янги туғилган болага қилинадиган нарсалар ҳақида.
Фараъ ва атийра
Қурбонлик ҳақида
Қурбонликка кифоя қиладиган ва кифоя қилмайдиган нарсалар
Қурбонликнинг одоблари ва уни сақлаш жоизлиги ҳақида


Дўконларимиз манзиллари

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
.Олтин силсила, 1жуз қайта нашр этилдиАввал хабар қилганимиздек, бутун Ислом оламида энг саҳиҳ ҳадис тўпламлари деб эътироф қилинган тўққиз мўътабар китобдан давоми...

8022 20:24 / 03.05.2017
116. .Зикр аҳлидан сўранг, тўплами 5жилди нашр этилдиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Зикр аҳлидан сўранг, тўпламининг 5жилди давоми...

3933 05:00 / 02.02.2015
.Келинг, Қуръон ёдлаймиз,БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМҚуръони Каримни ёд олишни улуғ ибодат даражасига кўтарган, бунинг учун Ўзининг розилигини мукофот қилган Ҳақ давоми...

2193 14:04 / 30.05.2021
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Мўминнинг меърожи, Муфассал намоз китоби деб номланган китоблариМуаллиф Шайх Муҳаммад давоми...

2575 12:00 / 02.11.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021