1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳга қасамки, хушбўйга ҳожатим йўқ

09:51 / 12.01.2021 2469 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зайнаб бинт Абу Салама розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳонинг отаси Абу Суфён ибн Ҳарб розияллоҳу анҳу вафот этганида унинг олдига кирдим. У сариқ рангли аралаш хушбўйлик ёки бошқа бирор хушбўй нарса келтиришларини сўради. Ундан бир қизчага суртиб кўрди-да, кейин ўзининг икки юзига суртиб, «Аллоҳга қасамки, ҳозир хушбўй суртадиган ҳолим йўқ. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбардан туриб, «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл учун бирор маййит учун уч кундан ортиқ аза тутиш ҳалол эмас. Фақат эрига тўрт ойу ўн кун тутади», деганларини эшитганман», деди. Кейинроқ, Зайнаб бинт Жаҳшнинг олдига акаси вафот этган пайтда кирдим. У ҳам хушбўй нарса сўраб, ундан суртди ва: «Аллоҳга қасамки, хушбўй нарса суртадиган ҳолим йўқ, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарда туриб, «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл учун бирор маййит учун уч кундан ортиқ мотам тутиш ҳалол эмас. Фақат эрига тўрт ойу ўн кун тутади», деганларини эшитган эдим», деди».

«Cолиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Азон китоб, суннат ва ижмоъ билан собит бўлган Ислом шиоридирАбу Бакр ибн алМунзирнинг наздида жамоат намозлар учун сафарда ҳам муқимликда ҳам азон айтиш давоми...

15224 11:15 / 25.02.2019
.Ашуро, сўзи луғатда .ўнинчи кун, деган маънони билдиради. Муҳаррам ойининг ўнинчи куни Ашуро номи билан машҳур бўлган. . . Ҳакам ибн Аъраж давоми...

9674 10:05 / 08.07.2024
.Таваккул, луғатда .вакола, вакил қилиш сўзидан олинган бўлиб, бир ишда бошқага суянишга далолат қилади. Яъни ўша ишда ўзи ожиз қолиб, бошқага эътимод қилиш давоми...

5517 15:06 / 19.10.2020
Савдогарларнинг муҳим одобларидан бири саҳархезлик ва ишни эрта бошлашдир. . , . .Сохр Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий давоми...

2626 20:00 / 19.08.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021