1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Аҳмад

11:00 / 17.01.2021 2197 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом, ҳофиз, ривоятлари собит Абу Тоҳир Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Али ибн Ҳамдон Хуросоний. Илм талабида юрт кезганлар.

Ҳоким ибн Баййиъга шогирд тушганлар ва таҳсил олганлар.

Ҳофиз Абу Бакр Жавзақий, Абу Бакр Муҳаммад ибн Муҳаммад Тирозий, Абу Ҳусайн Хаффоф, Жаъфар ибн Фаннокийдан Райда, ҳофиз Аҳмад ибн Али Сулаймонийдан Пойкандда, Муҳаммад ибн Аҳмад Ғунжор, Абу Саъд Идрисийдан Самарқандда, Али ибн Муҳаммад ибн Умар Моликийдан Райда, Абул Фазл Муҳаммад ибн Ҳусайн Ҳаддодийдан Марвда ҳадис эшитганлар.

У кишининг бир неча асарлари бор бўлиб, “Туруқу ҳадиси тойр” шулардан биридир.

Бу кишидан 441 йилда Абу Саъид Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ҳусайн Найсобурий ҳадис эшитганлар.

Вафотлари тўғрисида менда аниқ маълумот йўқ. Лекин Саломосийядаги мажлисларнинг бирида у кишидан ривоят қилинган ҳадисни «Тазкиратул ҳуффоз»да келтирганман.

Бизга Ҳамзанинг ўғиллари Сулаймон ва Муҳаммад эшитган ҳолда хабар бердилар. Уларга Муҳаммад ибн Абдулвоҳид, у кишига Муҳаммад ибн Маккий, у кишига ҳофиз Муҳаммад ибн Абу Бакр, у кишига Муҳаммад ибн Тоҳир, у кишига Муҳаммад ибн Абдулвоҳид Райда, у кишига Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Али ибн Ҳамдон, у кишига Муҳаммад ибн Маккий, у кишига Муҳаммад ибн Юсуф хабар берганлар. У кишига Муҳаммад ибн Исмоил, у кишига Муҳаммад, у кишига Муҳаммад ибн Ваҳб, у кишига Муҳаммад ибн Ҳарб, у кишига Муҳаммад ибн Валид Зубайдий айтиб берганлар. У кишига Зуҳрий Урвадан, у киши Зайнаб бинти Абу Саламадан, у киши Умму Саламадан ривоят қилганлар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг уйларида бир чўрини кўрдилар. Унинг юзида доғ бор эди. Шунда у зот: «Унга кўз тегибди, дам солинглар», – деган эдилар».

Бу ҳадис ғариб, фард. Санадида ўн беш нафар Муҳаммад исмли ровий кетма-кет келтирилган.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ўнўн икки ёшлардаги шогирди бўлар эди. Йигитча имомнинг суҳбатларида кўп қатнашар, унинг таъсирли суҳбатлари қалбидан жой олар, доимо давоми...

4575 11:20 / 24.12.2021
1915 йили Атоуллохон тўранинг васиятларига мувофиқ, Ҳожимат эшон Гумбаз масжидини тиклади. Ҳожимат эшон юрт ободлиги, халқ фаровонлиги ва дин равнақи йўлида улкан давоми...

2723 15:00 / 19.11.2021
Мулла Ёқуб хўжа эшон 1890 йил Наманганнинг қадимий манзилгоҳларидан Хўжа Шўркент қишлоғида таваллуд топди. Отаси Исроил ва бобоси Исмоил додхоҳлар Қўқон хонлиги давоми...

3359 09:45 / 02.03.2024
биринчи мақола .Доктор Тоҳо Ҳубайший сўзласа атроф файзга тўларди. Гапирмай қўйса, одамлар безовта бўларди. У мадад қилинган зотлардан, илоҳий ато аҳлларидан, давоми...

2628 14:00 / 27.07.2022