1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Болаларга ва аёларга салом бериш

05:00 / 03.03.2017 3875 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саййор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Собит ал-Бананий билан юриб борар эдим. У ёш болалар олдидан ўтаётиб уларга салом берди. Сўнгра: «Анас розияллоҳу анҳу билан юриб бораётган эдим. У ёш болалар олдидан ўтаётиб уларга салом берди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан юриб бораётганида у зот ёш болалар олдидан ўтаётиб уларга салом берганлари ҳақидаги ҳадисни айтди», деди».

Бешовлари ривоят қилишган.

Шарҳ: Катталарнинг ёш болаларга салом беришида кибрдан сақланиш, тавозуълик ва болаларга таълим бор. Кичкиналар ҳамма нарсани катталардан ўрганишлари барчага маълум.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга етиб келдилар. Мен ёш болалар ичида турган бир бола эдим. Бас, у зот бизга салом бердилар. Сўнгра менинг қўлимдан ёки қулоғимдан ушлаб туриб бир иш билан юбордилар. Узлари эса, мен ҳузурларига қайтиб келгунимча девор соясида ёки деворга суяниб ўтириб турдилар».

Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Шарҳ: Ушбу ривоятдаги иккала «ёки» ровийнинг шаки борлиги учун келган. Бу ҳадиси шариф Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шоншараф келтирадиган тавозуънинг бир кўриниши сифатида келмоқда. У зот алайҳиссаломнинг ёш болаларга салом беришлари ва ёш болани кутиб деворнинг соясида ўтиришлари мисли кўрилмаган камтарликдир.


Асмаа бинти Язид розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда бизнинг олдимиздан ўтиб қолдилар. Биз бир гуруҳ аёллар ўтирган эдик. Бас, у зот бизга қўлларини қимирлатиб, салом бердилар. Абдулҳамид қўли билан ишора қилди».

Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Шарҳ: Ушбу ривоятнинг охиридаги «Абдулҳамид қўли билан ишора қилди» жумласида ровийлардан Абдулҳамид исмли киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларини қандоқ қимирлатганларини ҳаракат билан кўрсатганини билдиради.

Имом Абу Довуднинг ривоятида «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг — аёлларнинг олдимиздан ўтдилар ва бизга салом бердилар», дейилган.

Демак, эркак киши номаҳрам аёлларга салом бериши ва аёллар ҳам номаҳрам эркакларга салом беришлари жоизлиги чиқади. Албатта, номаҳрамларнинг бир-бирларига салом беришлари фитнага сабаб бўлмаслиги шарти билан. Баъзи кишиларнинг номаҳрамлар бир-бирига салом берса, у бўлар экан, бу бўлар экан деган гаплари ўринсизлиги ўз-ўзидан кўриниб турибди.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сўкиш ва ачитиб гапиришни жамлаб олингани арабчада .Базоъа, дейилади. У луғатда тилдаги рост бўлса ҳам аччиқ ва бешарм гапдир.Уламолар уни қуйидагича давоми...

7829 05:00 / 03.03.2017
Муҳаммад Али Равшан mdash мисрлик дзюдочи, Жаҳон чемпионати кумуш медали соҳиби, ҳарбийлар ўртасида Жаҳон чемпиони, 1984 йилги Олимпиада кумуш медали соҳиби.Муҳаммад давоми...

3804 17:00 / 28.05.2022
Аллоҳ таолонинг маърифати ва ваъдасининг тасдиғи ҳосил бўлса ҳамда умрнинг қисқалиги англаб етилса, ўша қисқа умрда қисқаликка йўл қўймаслик вожиб бўлади. Нафс давоми...

9714 05:00 / 02.03.2017
351. Абу Зарр Ғифорийдан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Эй Аллоҳнинг Расули Киши бир қавмни яхши кўрсаю, уларнинг амалларига етиша давоми...

4636 20:22 / 02.07.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021