1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Ўз қавмини яхши кўриш

05:00 / 03.03.2017 3376 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фусайла деган аёлдан ривоят қилинади: 

«Отамнинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Бир одам қавмига зулмда ёрдам берса, тарафкашлик бўладими?» дедим.
«Ҳа!» - дедилар
».

Шарҳ: Демак, ўз қавми ёмонлик қилаётган бўлса ҳам, мўмин-мусулмон одам бу ёмонликка аралашиб, уларга ёрдам бермаслиги керак экан. Ўзимнинг уруғим, қабилам, қариндошим-ку, буларга тескари бўламанми, деб зулмга қўшилиб кетиш керак эмас экан. Зулмдан тўхташ, иложи бўлса, ўша қавмни ҳам зулмдан қайтариш керак. 

Қариндош-уруғчилик, қуда-андачилик, ёр-дўстликни пеш қилиб, «Менинг одамим бўлгандан кейин зулм бўлса ҳам улар томонда бўлишим керак» деб уларга ёрдам бериш мўмин-мусулмон одамга тўғри келмас экан. 

Бу маънони биз жуда яхши ўрганишимиз керак. Чунки кўпгина пайтларда тарафкашликка берилиб кетиб, қарши тараф ҳақ бўлса ҳам, биз томон зулмда бўлса ҳам, «йўқ, улар ноҳақ» деб туриб оладиган пайтларимиз бўлади. 

Шунинг учун ҳамма нарсанинг қадр-қийматини, ҳақ-ноҳақ эканлигини шариат ҳукми асосида тушуниш керак ва шу томонда бўлиш керак. У ўз қавмимизми, бошқа қавмми ёки ундан ҳам бошқами, ҳаммасига сабр қилишимиз керак экан. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Равоҳа исмли саҳобийни яҳудийлар билан мусулмонлар орасидаги шерикчилик боғнинг меваларини тахминлаб ўлчашни топширганлар. 

Шунда улар Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳуга:

«Адолат билан ҳукм қил» дейишган. 

«Сизлар нима деяпсизлар? Мен дунёдаги энг яхши кўрган одамимнинг ҳузурига келдим. Сизлар энг ёмон кўрган одамларимнинг энг ёмонисизлар. Лекин мен адолатдан қилча ҳам четга чиқмайман», дедилар Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу.

Ана шунда яҳудийлар бунга тан бериб: 

«Осмонлар шунинг учун ерга тушмай турибди!» дейишган. 

Яъни, ҳалокатга учрамай турганимизнинг сабаби сизларнинг адолатларингдир, дейишган.

Бас, шундай экан мўмин-мусулмонлар доим адолат томонда бўлишлари керак, зулмни ҳеч қачон ўзларига эп кўрмасликлари керак.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзининг азиз китобида бандаларига .Эй, Одам болалари, ҳар бир ибодат чоғида ўз зийнатларингизни олинг,, деб хитоб қилган Аллоҳ азза ва жаллага битмас туганмас давоми...

4732 05:00 / 02.03.2017
Билинг Чиндан ҳам, улфатчилик чиройли хулқ мевасидир ва бўлиниш тарқалиш, ажралиш ёмон хулқ мевасидир, зеро чиройли хулқ ўзаро дўстлик ва келишувни вужудга давоми...

7532 05:00 / 03.03.2017
Муроса қилиб ё одоб сақлаб ўтирмайман. Ҳа, сизга ўз динингиз, менга эса ўз диним..Сизга ўз динингиз ва менга ўз диним, Кафирун сураси, 6оят.Бу бошқани рад этиш эмас. давоми...

2466 16:00 / 11.01.2022
1. Уммийлик саводсизлик, ўқишёзишни ўрганмаганлик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун айб деб гумон қилишдан эҳтиёт бўл. Саводсизлик бошқалар учун айб давоми...

3830 05:00 / 06.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021