1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ таолонинг валий бандаларидан бўлишимизга сабаб бўлувчи 10 та амал

11:00 / 21.01.2021 3618 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(биринчи мақола)

Аллоҳ азза ва жалланинг муҳаббатига эришишга сабаб бўладиган амаллар кўп. Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ «Мадорижус соликийн» китобларида қуйидаги амалларни зикр қилганлар.

Биринчи амал

Қуръони Каримни, унинг маъноларини тадаббур, тафаккур қилиб қироат қилиш. Чунки, барча азизлик ундадир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

كِتَابٌ أَنزَلْنَاهُ إِلَيْكَ مُبَارَكٌ لِّيَدَّبَّرُوا آيَاتِهِ وَلِيَتَذَكَّرَ أُوْلُوا الْأَلْبَابِ۝

«Биз сенга нозил қилган Китоб муборакдир. Ақл эгалари унинг оятларини тадаббур қилишлари ва эслашлари учундир» (Сод сураси, 29-оят).

Қуръонни, ундаги сураларни яхши кўриш орқали Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлинади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир одамни аскарларга бошлиқ қилиб ҳарбий юришга жўнатди. У лашкарга имом бўлиб намоз ўқиб берарди ва ҳар ракатни «Ихлос» сураси билан тугатар эди.

Юришдан қайтишгач, имомнинг бу ишини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб беришди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундан сўрангларчи, нега шундай қиларкин?» - дедилар. Саҳобалар ҳалиги бошлиқдан сўрашди. У: «Чунки Ихлос сураси бу Аллоҳнинг сифатидир. Мен уни ўқишни яхши кўраман» - деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Унга етказиб қўйинглар, Аллоҳ азза ва жалла ҳам уни яхши кўради», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Аллоҳ таоло бизни яхши кўришини истасак, Қуръони Каримни севиб, ихлос билан тиловат қилайлик!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади.Албатта, бу Менинг тўғри йўлимдир. Бас, унга эргашинг. Ва бошқа йўлларга эргашмангки, сизни У Зотнинг йўлидан ажратурлар. давоми...

2877 14:30 / 01.02.2022
Бир киши ўзи гувоҳ бўлган ғаройиб ҳодисани шундай ҳикоя қилади .Бир чумолининг хурмо меваси бўлаги ёнига келганини кўрдим. Уни диққат билан кузатдим. Чумоли хурмо давоми...

8060 09:43 / 20.03.2024
Маййитга жаноза ўқиш ва уни дафн этиш пайтида, айниқса, лаҳад оғзи ёпилаётган пайтда кишини қўрқув қамраб олади. Одамлар маййитни тезроқ дафн этишга давоми...

4383 15:01 / 10.02.2022
Ҳозирда 14 ёшдан 20 ёшгача бўлган ёшларни .ўсмирлар, дейилади. .Ўсмирлик, бу ғарбга оид термин бўлиб ёшларнинг бебошлигини ҳаспўшлаш мақсадида ўйлаб топилган. давоми...

6210 15:00 / 31.10.2021