1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ Мусони раҳматига олсин

08:00 / 23.01.2021 2349 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ўлжаларни тақсим қилишда баъзиларга ортиқроқ улуш бердилар. Ақроъ ибн Ҳобисга юзта туя, Уяйна ибн Ҳиснга ҳам шунча бердилар. Арабларнинг обрўлиларидан баъзиларига ҳам бердилар ва ўша куни тақсимлашда уларни устун қўйдилар. Шунда бир киши: «Аллоҳга қасамки, бу тақсимотда адолат қилинмади, Аллоҳнинг розилиги ирода қилинмади», деди. Шунда мен: «Аллоҳга қасамки, мен буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтаман», дедим ва у зотнинг ҳузурларига бориб, ҳалиги киши айтган гапни айтдим. У зотнинг юзлари ўзгариб, қип-қизил бўёққа ўхшаб кетди ва: «Агар Аллоҳ ва Унинг Расули адолат қилмаса, бошқа ким адолат қилади?» дедилар-да, «Аллоҳ Мусони раҳматига олсин, у бундан ҳам кўп азият чеккан, лекин сабр қилган эди», дедилар. Шунда мен: «Бундан кейин ҳеч қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга гап кўтариб келмайман», дедим». (Муттафақун алайҳ).

 

 

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломий маърифати бўлмаган киши исрофнинг ҳақиқатини тушуниб етиши қийин. Исломда Қуръони карим оятлари орқали, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

4843 12:00 / 22.03.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг давлатни ҳидоятга эргашган хулафои рошидинлар бошқардилар. Улар Аллоҳ маърифатига эга олим, ҳукм чиқаришда етук давоми...

3274 15:10 / 18.05.2019
Ибн Зозондан ривоят қилинади .Бир куни Ибн Ҳасан менга .Эй Абу Салама, мен бир гуноҳ қилганман. Шунинг учун қирқ йилдан бери йиғлайман,, деди. Мен .Қандай гуноҳ, эй давоми...

3624 08:00 / 24.02.2020
Аҳли ҳақнинг наздида рўзанинг даражаси учтадирБиринчи даража омманинг рўзаси бўлиб, у қорин ва фаржнинг истакхоҳишларидан тийилишдир.Иккинчи даража хосларнинг давоми...

3164 08:10 / 05.05.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021