1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳақиқий сабр дастлабки пайтдагисидир

08:00 / 25.01.2021 2790 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қабр олдида йиғлаб ўтирган аёлнинг ёнидан ўтиб қолиб, «Аллоҳга тақво қил, сабр қил», дедилар. Ҳалиги аёл у зотни танимай, «Тинч қўй мени! Менинг мусибатим сенинг бошингга тушмаган-да, билмайсан», деди. Аёлга у зотнинг кимлигини айтишган эди, у Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшикларига келди, сўнг: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен сизни танимабман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳақиқий сабр – (мусибатнинг) дастлабки пайтдагисидир», дедилар» (Муттафақун алайҳ).

Имом Муслимнинг ривоятида: «Ўша аёл ўлган боласи учун йиғлаётган эди», дейилган.

 

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жума муборак бўлсин

13177 17:09 / 12.01.2018
Биз DotArdquo ўйинидаги юздан ортиқ қаҳрамонrdquoларнинг айримларини ажратиб олиб, уларнинг таржимаи ҳолиrdquo акс эттирилган гаплар орасидан биттадан келтирдик, холос. давоми...

3776 11:07 / 25.07.2019
Яҳё ибн Яҳё айтади .Суфён ибн Уяйнанинг ҳузурида эдим. Бир киши келиб, .Эй Абу Муҳаммад, хотинимдан шикоят қилмоқчиман. Мен унинг назарида энг паст, ёмон кишига давоми...

2063 08:00 / 20.04.2020
Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади .Бир обид Аллоҳга эллик йил ибодат қилди. Аллоҳ унга .Сени мағфират қилдим,, деб нидо қилди. У .Роббим, мен гуноҳ қилмаган бўлсам, нима учун давоми...

2673 07:10 / 14.05.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021