1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ЖССТ Мадина шаҳрини дунёдаги энг соғлом шаҳарлар рўйхатига киритди

14:35 / 28.01.2021 2641 pdf Ўқиш режими + -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрини дунёдаги энг соғлом шаҳарлар рўйхатига киритди. Бу ҳақда theislamicinformation.com манбаси хабар берди.

Бугунги кунда Мадина шаҳрида 2 миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Бу ЖССТ томонидан уларнинг энг соғлом шаҳарлари дастури бўйича аҳоли зич жойлашган биринчи шаҳар ҳисобланади.

Мадина шаҳри барча соғлиқни сақлаш ҳолатига жавоб бергандан сўнг ЖССТ аккредитациясини олди. Қолаверса, бунга 22 та жамоалар, ҳукумат, кўнгиллилар агентликлари ёрдам беришди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотидан аккредитациядан ўтиш дастури Таибаҳ университети билан стратегик ҳамкорликда бўлиб, ушбу рўйхатдан ўтиш учун барча талабларни бажаришни таъминлади.

Шунингдек, ушбу ташкилот Таибаҳ университети томонидан қилинган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади ва бошқа шаҳарларни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти рўйхатига киритиш учун университетдан ёрдам олишга чақиради.

Таибаҳ университети раҳбари доктор Абдул Азиз Ассара 100 аъзоларни бошқариб, уларни фуқаролик, хайрия, ҳукумат ва кўнгилли ташкилотлар сифатида бошқариб келади.

Мадина минтақаси стратегияси лойиҳаси томонидан мезонларнинг мақсадлари ва «Инсонпарварлик шаҳарлари» дастури белгиланган.

Ҳозирда Саудия Арабистони коронавирусга қарши курашиб, карантин қоидаларини назорат қилиб келмоқда ва Умра зиёрати учун чегараларни очган. Макка ва Мадина шаҳарларида бирор бир кўнгилсиз ҳолат қайд этилмаган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Чимкентдаги университетда очилган савдо дўконида сотувчи бўлмай, ўқитувчи ва талабалар истаганча товарларни танлаб оладилар ва пулини махсус ажратилган қутига давоми...

2565 14:01 / 27.11.2018
Ушбу саволга 28 июнь куни Халқаро Прессклубда спикер сифатида қатнашган Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров жавоб берди.Ш.Миноваровнинг давоми...

2390 09:10 / 29.06.2019
Гамбург Ислом маркази 2022 йилнинг биринчи чорагида аёллар учун онлайн Қуръон дарсларини ўтказишини маълум қилди.Маълумотларга кўра, бу курслар орасида Қуръон давоми...

2480 12:14 / 05.01.2022
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги ҳужжатга имзо қўйди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари давоми...

3253 20:30 / 13.07.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021