1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудиялик талаба ихтироси

18:00 / 29.01.2021 2456 pdf Ўқиш режими + -

Саудиялик Ренада Хусейн эшитиш қобилиятида нуқсони бор инсонларга автомобиль бошқаришда ёрдам берадиган мослама ихтиро қилди. Кинг Сауд университети тиббиёт факультети талабасининг ихтироси ташқаридаги автоуловлар товушларини тасвирлар ва ранглар кўринишида акустик сенсорли автомобиль экранига юборади.


«Бу ихтиро дунёдаги 644 миллион кар одамнинг кўзларидан товушларни сезиб, мустақил равишда рулга ўтиришига ёрдам беради. Бу эшитиш қобилияти паст бўлганлар ва атрофдагилар дуч келадиган хавфларни камайтиради», дея таъкидлади Ренада Хусейн.

Ушбу ихтиро учун Хусейнга интеллектуал мулк ташкилотининг Бутунжаҳон кубоги 2020 йилда дунёдаги энг яхши аёл ихтирочи сифатида топширилди.

У аввал 2019 йил Малайзия Халқаро ихтиро ва инновациялар кўргазмасида олтин медальни қўлга киритган ва 2020 йилда дунёдаги энг яхши ихтиро учун Корея халқаро олимпиадасида биринчи ўринни эгаллаган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
StatsCan томонидан ўтказилган Канадада диндорликка оид янги тадқиқот шуни кўрсатдики, мусулмонлар сони 1996 йилдан бери уч баробардан кўпроққа ошган. Ислом дини бу давоми...

2475 12:00 / 02.12.2021
Бугун, 26 март куни Қадр кечаси оқшомида 27 кун давомида 1700 дан зиёд масжидда қориларимиз томонидан ўқилган Қуръони Каримнинг хатмоналари бўлиб ўтади. Диёримиз давоми...

1307 17:39 / 26.03.2025
Тошкент шаҳрида яна бир масжид давлат рўйхатидан ўтказилиб, юртимиз мусулмонлари учун ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар давоми...

2792 07:10 / 13.06.2019
2023 йил 28 ноябрь куни шайх Салоҳ Абул Ҳож ҳазратлари .Кўкалдош, ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрдилар. Меҳмонларни .Кўкалдош, ўрта махсус ислом билим юрти давоми...

1409 11:41 / 28.11.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021