1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръони Карим мусобақаси 1442» бешинчи ҳафта саралаш босқичи

14:30 / 04.02.2021 1353 pdf Ўқиш режими + -

Аллоҳ таоло Фотир сурасида шундай марҳамат қилади:

إنَّ الَّذِينَ يَتْلُونَ كِتَابَ اللَّهِ وَأَقَامُوا الصَّلَاةَ وَأَنْفَقُوا مِمَّا رَزَقْنَاهُمْ سِرًّا وَعَلَانِيَةً يَرْجُونَ تِجَارَةً لَنْ تَبُورَ

«Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора инфоқ қилганлар, ҳаргиз касодга учрамайдиган тижоратдан умидвор бўлурлар» (29-оят).

Аллоҳнинг китоби Қуръони Каримни тиловат қилиш ҳар бир мўминнинг бурчидир. Шунингдек, ҳар бир мўмин инсоннинг Қуръон тиловатидан кундалик вазифаси бўлиши лозим. Уламоларимиз оддий кишилар учун ҳар куни бир порадан Қуръон ўқиб туришни тавсия қиладилар. Шунда бир ойда Қуръони Карим бир марта ўқиб чиқилади. Шундан ҳам билишимиз ва амал қилишимиз керакки Қуръон тиловати барча мусулмонлар учун ниҳоятда зарур.

Юртимизда устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган «Қуръони карим мусобақаси — 1442» танловининг бешинчи ҳафта саралаш босқичи ҳифз ва тиловат йўналиши бўйича мусобақа онлайн тарзда бўлиб ўтмоқда.

Куни кеча ҳифз йўналиши бўйича 10 нафар саралаб олинган юртимиз қорилари иштирокидаги мусобақа якунига етди. Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир қорининг ҳифзи мустаҳкамлиги, тажвид қоидаларига риоя қилиши, оятларни аниқ ифода қилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Шаффоф ва адолат мезонлари асосида бўлиб ўтган онлайн танловда қориларнинг Қуръонга муҳаббати ва ҳифзи мустаҳкамлиги яққол кўзга ташланди.

Бешинчи ҳафта ҳифз йўналиши бўйича ғолиблар:

Биринчи ўринни Аҳмаджон Ворисов 227,5 балл тўплади ва финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Иккинчи ўрин эса 221,5 балл олган Ҳабибуллоҳ Тожиддиновна насиб этди.

Фахрли учинчи ўрин эса 213 балл билан Абдулбосит Абдусатторовга насиб этди.

Ғолибларга махсус сертификат ва Қуръони Карим ҳадя қилинди.

Бугун 4 февраль куни тиловат йўналиши бўйича 10 нафар иштирокчиларнинг саралаш босқичи ўтказилади.

Ушбу мусобақани «AzonTV» ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали кузатиб боришингиз мумкин!

Эслатиб ўтамиз, Қуръон мусобақасида иштирок этмоқчи бўлганлар ҳафтанинг ҳар душанба куни соат 08:00 дан 13:00 гача  @azonquronbot манзилида ариза тўлдиришлари керак.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Туркия Қизил ярим ой жамияти муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Сомалининг турли минтақаларидаги муҳтожларга 1420 гуманитар ёрдам пакетларини тарқатди. Бу давоми...

1643 19:40 / 04.05.2021
Сентябр ойи охирида Қирғизистон мусулмонлари диний идораси ўзининг биринчи миллий танлови .Қуръон баҳори, мусобақасини ташкил қилади.25 сентябр куни давоми...

2082 10:03 / 07.09.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари сафарини, анъанага кўра, Ҳаким Термизий мақбараси давоми...

271 18:10 / 26 февраль
2015йилда .Дунё гўзали, унвонини қўлга киритган Пиа Вурцбах Саудия Арабистонига ташриф буюрди.Олти йил олдин дунёнинг энг гўзал аёли сифатида тан олинган Пиа давоми...

2146 19:30 / 26.11.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021