1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Умрнинг қадрига етгин, ўғлим

08:00 / 06.02.2021 2837 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Собит ал-Буноний айтади: «Кўркам бир йигит бор эди. Бир куни онаси унга: «Ўғлим, бир кунинг қолган бўлса ҳам, қадрига етгин», деб насиҳат қилди. Аллоҳ таолонинг амри билан ўша йигитга бир мусибат келиб, ўлим ёқасига келиб қолди. Онаси унга: «Ўғлим, сени бу ҳалокатдан огоҳлантирган эдим. Бир кунинг қолган бўлса ҳам, қадрига етгин, деган эдим», деди. Ўғил шундай деди: «Онажон, Роббимнинг ҳузурида мен учун кўп яхшиликлар бор. Умид қиламанки, Роббим ўша Кунда мени Ўзининг фазли билан азобламайди. Агар мени кечирмаса, ҳолимга вой».

Собит айтади: «Аллоҳ азза ва жаллага қасамки, шу ҳолатда ҳам унинг гумони яхши бўлди».

 

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким ёлғонни тарк қилса ndash ҳолбуки, у ботилдир ndash унга жаннатнинг саҳнида бир уй давоми...

3758 12:05 / 13.12.2018
Уламолар султони Иззуддин Абдуссалом раҳимаҳуллоҳ дедилар.Бировга иззат кўрсатиш ва эҳтиром маъносида ўрнидан туришнинг зарари йўқ. Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2205 12:23 / 19.02.2022
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дуо ибодатнинг миясидир,, дедилар,.Шарҳ Бундан .Дуосиз ибодат миясиз ибодат бўлади,, давоми...

3376 08:45 / 14.02.2019
Мушриклар ўзларини ҳанифrdquoлар деб номлардилар ва Иброҳим алайҳиссаломнинг динини дин тутганмиз деб даъво қилардилар. Ҳаниф деб Иброҳим а.с. миллати, динига давоми...

4802 17:15 / 02.03.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021