1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Оксфорд масжиди озиқ-овқат банкини очди

08:00 / 25.02.2021 1878 pdf Ўқиш режими + -

Муҳтожлар сонини камайтириш бўйича иш олиб борган Оксфорддаги масжид янги озиқ-овқат банкини очди. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди. Бу эса ўз навбатида муҳтожларни иссиқ овқат ва энг зарур нарсалар билан таъминлашга ёрдам беради.

Марказий Оксфорд масжидининг хабар беришича, банк 25 февраль пайшанба куни ўз фаолиятини бошлайди.

«Бепул мактаб таомлари ташаббусимиздан буён бошқарув қўмитаси севимли шаҳримизга ёрдам бериш учун мунтазам равишда иш олиб бормоқда», дейилади масжиднинг facebook саҳифасида.

Озиқ-овқат банки эҳтиёжмандларни шампунь, совун, сочиқлар, болалар салфеткалари, тагликлар, ёрмалар, гуруч, сариёғ, консервалар, қуритилган мевалар ва шарбатлар билан таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг октябрь ойида масжид юзлаб мактаб ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш ташаббусини илгари сурган эди.

Бу йил масжид ўз автотураргоҳини яна очди.

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Нақшбанд туризм фестивали иштирокчилари Бухородан Самарқанд шаҳрига етиб келишди.Меҳмонлар вилоят ҳокимлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон давоми...

3016 19:39 / 11.11.2018
БАА институти бутун дунё бўйлаб Қуръон ўқитувчиларига хайрия тадбири орқали молиявий кўмак беради. Бу ҳақда iqna.ir манбаси хабар берди.Қуръонга хизмат қилиш ва давоми...

1700 13:00 / 23.02.2021
Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг каломи экани ҳақ. Агар банда Қуръонни ихлос ила ўрганишга ҳаракат қилса, албатта фойда топар. Мабодо бирор халал етса, банда айбни давоми...

2041 15:00 / 29.01.2021
Саудия Арабистони мамлакатининг Мадина шаҳрида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларида, ҳижрий сана бўйича муҳаррам ойининг 26 санасидан сафар давоми...

3943 10:40 / 11.10.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021