1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Чумчуқларни ўлдиришнинг оқибати

11:00 / 27.02.2021 5185 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1958 йилда Хитой раҳбари “Олдинга катта қадам” қонунини эълон қилади. Бу қонун орқали иқтисодий ўсиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг миқдорини ошириш кабилар кўзда тутилган эди. Хитой раҳбари Мао ҳосилларни еб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг камайишига сабаб бўляпти деган важ билан чумчуқларни ўлдиришга буйруқ беради.

Деҳқонлар ўн минглаб чумчуқларни ўлдира бошладилар. Қанча кўп чумчуқ ўлдирган кимсалар мукофот олар, уларга миллий қаҳрамонга қилгандек муомала қилинарди.

Бунинг натижасида барча далаларни чигирткалар босиб, ҳосилларни хонавайрон қилди. 1958—1961 йилларда Хитойда "Буюк очлик" юз берди. Бунинг оқибатида 15 млн.дан ортиқ киши ҳалок бўлди.

Ризқим кўпайсин деб бир махлуқнинг ризқини қиймаслик керак. Бандаларнинг ризқлари Аллоҳ таолонинг қўлида бўлиб, У Зот ўша ризқларни бандалар орасида ҳикмат билан тақсимлаб қўйган.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

۞ وَمَا مِن دَابَّةٍ فِي الْأَرْضِ إِلَّا عَلَى اللَّهِ رِزْقُهَا وَيَعْلَمُ مُسْتَقَرَّهَا وَمُسْتَوْدَعَهَا ۚ كُلٌّ فِي كِتَابٍ مُّبِينٍ

«Ер юзидаги жонзот борки, уларнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир. У уларнинг қароргоҳларини ҳам, сақланиб турадиган жойларини ҳам билур. Ҳаммаси очиқ-ойдин китобда бордир» (Ҳуд сураси, 6-оят).

Норасмий маълумотларда очликдан ҳалок бўлганлар сони 40 млн.дан ошгани айтилган. Ризқим кўпайсин деб бир махлуқнинг ризқини қийишга уринишнинг оқибати ана шундай бўлади.

Бутун борлиқдаги махлуқотларнинг ризқларини ақлларни лол қолдирадиган даражада тақсимлаб қўйган Аллоҳ Покдир!

Манбалар:

Islom.uz

Quran.ksu.edu.sa

albayan.ae

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳтожлик ва йўқсиллик кишини кўпинча инсон табиати оқламайдиган ишларга ундайди. Айниқса, атрофида бойбадавлат, камкўстсиз ҳаёт кечирадиганлар бўлса аҳвол яна давоми...

3509 18:00 / 17.06.2021
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани давоми...

3613 09:09 / 02.06.2021
Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи яшаган давр ndash аббосийлар давлати даврида мусулмон оламида турли илмлар беқиёс ривожланди. Бу вақтдаги илмий давоми...

915 12:22 / 06.07.2025
Инсоннинг қалби худди қўрғонга ўхшайди. Шайтон ўша қўрғонга кириб, уни эгаллаб олишга ҳаракат қилади. Мазкур қўрғонни душмандан ҳимоя қилиш учун унинг эшик, давоми...

3079 09:00 / 13.08.2021