1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Тошкент шаҳридаги «Сирож Солиҳ» жоме масжидининг очилиш маросими ўтказилди

11:30 / 04.03.2021 3790 pdf Ўқиш режими + -

Кеча 3 март куни юртимизда яна бир кўркам масжид Аллоҳнинг байтларидан бўлган «Сирож Солиҳ» масжидининг очилиш маросими ўтказилди. Маросимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар Қаюмов ва масжид имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров ҳамда бошқа азиз меҳмонлар ташриф буюрдилар.

Янги таъмирланган муҳташам масжидда илк маротаба азон садолари янграб жамоат билан пешин намози адо этилди.

Ушбу масжиднинг илк бора қурилиш ишлари 1990 йилда Сирожиддин Солиҳ исмли кишининг хайрия маблағлари ҳисобидан бунёд этилган бўлиб, 2019 йилда масжид таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди. Шу сабаб билан шу йили масжидни қайтадан қуриш ишлари бошланиб кетди. Икки йил мобайнида Қорақамиш мавзесида жойлашган байтуллоҳ халқ ҳашари йўли билан қуриб битказилди.

Масжиднинг умумий майдони 2000 метр квадратни ташкил этиб, қурилиш лойиҳаси «Etalon Projeсt» муассасаси томонидан ишлаб чиқилган. Масжид эклектика услубида, яъни миллий ва замонавий услубларнинг ўзаро уйғунлиги асосида барпо этилган ва 4000 минг намозхонни ўз бағрига сиғдира олади. Асосий хонақоҳ икки қаватли бўлиб, ертўла қисми билан ҳисобга олганда уч қаватдан иборат. Намозгоҳ ибодат қилувчилар учун йилнинг ҳар бир фаслида юқори даражадаги шарт-шароитлар билан жиҳозланган. Баланд ва кўркам миноралар «Ҳарами шариф» минораларини эслатиб юборади. Шунингдек, анжуманлар зали, веб-сайт фаолияти учун алоҳида видеостудия масжид таркибидан ўрин олган.

Маросим сўнгида Қуръон тиловати ўқилиб, муфтий Усмонхон Алимов жамоа аҳлини янги масжид билан муборакбод этдилар ва хайрли дуолар қилдилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 6 май куни Саудия Арабистони подшолигининг мамлакатимиздаги элчихонаси вакиллари ҳамда Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли давоми...

2738 09:00 / 07.05.2021
Бугун, 2 март куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имомхатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ Юнусобод туманидаги .Масжидул хайр, жомеъ масжидига аср давоми...

2534 12:30 / 02.03.2022
Эртага 19 август куни Тошкент шаҳридаги 6ҳудудда абитуриентларнингтест синовларига кириш рухсатномасида ёзилган вақтда имтиҳон жараёнлари бошланади. Тошкент давоми...

1279 20:24 / 18.08.2024
.Hilol Nashr, матбаанашриёт мажмуаси ҳамда islom.uz портали жамоаси нашриёт таржимони ва муҳаррири Нодирбек Қаршибоевнинг падари бузрукворлари вафоти муносабати билан давоми...

1518 06:32 / 15.02.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021