1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Рамазон ойида 1370 дан зиёд масжидда Қуръон хатмоналари ўқилади

19:05 / 02.04.2021 2246 pdf Ўқиш режими + -

Бу йилги Рамазон ойида юртимизнинг 1370 дан зиёд масжидларида таровеҳ намози ва хатми Қуръонлар ўқилади. Халқимиз жомелардаги таровеҳ намозларида ўқиладиган Қуръон тиловатига бутун вужуди билан соме бўлиб, улкан ажру савобга эга бўладилар ва руҳий-маънавий озуқа оладилар.

Муборак Рамазон ойида ўқиладиган таровеҳ намозлари ва Қуръон хатмларини лаззатини мўмин-мусулмон халқимиз ўзгача соғинч, интизорлик ва шавқ билан кутмоқда. Боиси, ўтган йили коронавирус пандемияси туфайли бу улуғ неъматдан баҳраманд бўлолмадилар.

2020 йил коронавирус пандемияси сабаб юртимиздаги масжидлар фаолияти тўхтаб, халқимиз кундалик беш вақт намоз, жума, ҳайит ва таровеҳ намозларини жамоат ила адо этолмаган эди. Алҳамдулиллаҳ, бу йил таровеҳдаги хатми Қуръон файзидан барчамиз баҳраманд бўламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2021 йил 25 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Қозоғистонда ўтказиладиган Мустақил Қозоғистон ва Ислом давоми...

2108 11:39 / 25.11.2021
.Hilol Nashr, матбаанашриёт мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси етук аллома, Ливиядаги Ғирён шаҳри муфтийси, шайх Муҳаммад Омир Робитий ҳазратларининг вафотлари давоми...

1982 11:22 / 11.02.2021
Инсонларга ёрдам кўрсатувчи жамиятлар федерацияси DDEF нинг Ғарбий Африкадаги Буркина Фасода олиб борган сўнгги фаолиятлари натижасида бир кунда 100 киши мусулмон давоми...

3568 10:33 / 11.03.2019
Ҳар йили Рамазон ойи бошланишидан аввал Саудия Арабистонида аёллар ўз уйларини Рамазон мавзусига оид энг замонавий безаклар билан ясатишади. АлБаладдаги Рамазон давоми...

2683 16:00 / 05.04.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021