1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистони қуёш энергиясида ишлайдиган илк автомобилни намойиш қилди

08:05 / 04.04.2021 2306 pdf Ўқиш режими + -

Ушбу ҳафта Жидда шаҳрининг «Ал-Файсал» университетида муҳандислик факультети ўзининг биринчи қуёш ва электр машинасини намойиш қилди. Бу Саудия Арабистони учун қувончли воқеа бўлди.

Барқарорликка йўналтирилган янги тўлиқ электр транспорт воситаси бир неча йиллик изланишлар ва Хабиб Фаруқ бошчилигидаги гуруҳ томонидан Boeing билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилди.

Ўзининг пресс-релизида «Ал-Файсал» университети раҳбари, ўз ишини бошлаганини фахр билан эълон қилади.

«Университетнинг электротехника, механика, саноат ва техника муҳандислиги факультети талабалари ушбу лойиҳада бир неча йилдан бери ишламоқда», дейди у. — Университетда бу ишни бажариш учун тегишли шароитлар ва ҳамкорликлар йўлга қўйилган.

Муҳандислик коллежи лойиҳа менежери ёрдамчиси Аҳмад Отифининг сўзларига кўра: «Материаллар синчковлик билан танланган ва талабалар ўзлари керакли мақсадга эришиш учун механик, электр ва техник қурилмаларда ишлашган, яъни ушбу автомобилни ишлаб чиқаришган».

Бир марталик қувват билан соатига 80 километрдан кўпроқ тезликда 2500 километр масофани босиб ўтишга қодир бу олтин рангли транспорт воситаси кўплаб халқаро мусобақаларда қатнашади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яқинда Қозоғистон Республикасининг Қизилўрда вилоятидаги хотинқизлар бўлими, Қуръон қироати бўйича танлов ўтказди. Бу ҳақда iqna манбаси хабар беради.Ушбу давоми...

2409 15:05 / 13.11.2019
Мисрнинг Вақф вазирлиги жорий йилнинг 19 январидан мамлакатнинг турли ҳудудларида Қуръони карим бўйича сабоқ берадиган ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бўйича давоми...

3690 14:00 / 09.01.2019
1435 йилда, Амир Темур вафотидан 30 йил ўтгач, Шаҳрисабз шаҳрида энг йирик иншоот ndash .КўкГумбаз, масжиди қуриб битказилди. Бу масжид Темурийлар сулоласига ҳурмат ва давоми...

1265 12:57 / 24.06.2025
Рабиъул аввал ойи ҳар бир мусулмон инсон учун ўзгача аҳамият касб этиши табиий. Зотан, бу ойда ҳабибимиз, оламларга раҳмат қилиб юборилган пайғамбар Муҳаммад давоми...

2605 20:14 / 21.11.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021