1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусулмонлар Рамазонда Макка, Мадина ва Қуддусга ташриф буюришлари мумкин

17:30 / 08.04.2021 4100 pdf Ўқиш режими + -

Кейинги ҳафтадан бошлаб бутун дунёдаги мусулмонлар Рамазон ойида Макка, Мадина ва Қуддусдаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишлари мумкин.

Se-ma-for Studio томонидан ишлаб чиқилган V Makkah 3D дастуридан фойдаланувчилар Масжидул Ҳарам, Масжидул Набавий ва Қуддусдаги «Ал-Ақсо» масжидларида интерактив экскурсияларда қатнашишлари мумкин.

Шунингдек, Арафа майдони, Жамарат устунлари, Муздалифа майдони ва муқаддас шаҳарлардаги кўргазмалар каби яқин атрофларга деярли ташриф буюриш мумкин бўлади.

Дастур араб, инглиз, турк, форс, урду, малай ва индонез тилларида фойдаланувчилар учун қулай тарзда яратилган.

Ўтган йили ҳаж зиёрати кўпчилик диндорлар учун коронавирус сабаб илк марта ёпиқ бўлди. Ҳаж зиёратини бутун дунё мусулмонларига янада яқинлаштириш учун немис компанияси муқаддас қадамжоларга интерактив рақамли саёҳат яратди. «Муслим 3D» деб номланган бу дастур видео-ўйинга ўхшайди, лекин аслида бутун Ислом дунёсидаги энг муҳим жойларга виртуал саёҳат қилиш имконини беради.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 36 йил тўлди. Тилни севиш, уни ардоқлаш, миллатни севиш ва уни қадрлаш билан тенгдир. Ҳар бир халқнинг турмуш давоми...

540 10:16 / 21.10.2025
Буюк Британиядаги Ислом тадқиқотлар маркази ва Кардифф университети ҳамкорлигида ташкил этиладиган конференцияда мамлакат мусулмонларининг олдидаги энг давоми...

2123 15:08 / 12.03.2019
Туркиядаги қадимий музейлардан бирида изланиш олиб бораётган Термиз давлат университетининг илмий тадқиқотчиси Жўрабек Чўтматов буюк мутаффаккир Абу Абдуллоҳ давоми...

6469 14:30 / 11.10.2018
Бугун, 7 июнь куни эрта тонгда Маккаи мукаррамага етиб келган зиёратчиларимизни Ҳаж ndash 2023rdquo ишчи гуруҳи раҳбари Содиқжон Тошбоев, хизмат кўрсатувчи мактабалар давоми...

1699 08:33 / 07.06.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021