1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб. Савобни сиз берасизми ёки мен?..

12:30 / 15.04.2021 9250 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Устоз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳи катта бир йиғинда ўтирсалар, маҳмадона ҳожи акалардан бири: «Ҳазрат!» деб гап бошлабди.

«Мен бир саволни олтита домладан сўрадим, лекин жавоб тополмадим. Еттинчисидан сўраган эдим, жавоб берди. Яна бир масалани бешта домладан сўрадим, жавоб беролмадилар, олтинчисидан сўраган эдим, жавоб берди». «Энди шу десангиз бир масала бор. Тўртта домладан сўраганман ҳеч қандай жавоб йўқ. Насиб бўлиб мана сиз билан ўтирибмиз. Фурсатдан фойдаланиб шу саволни сиздан сўрасам нима дейсиз?» дебди.

Ҳазрат: «Энди бу маҳмадона ҳожи ҳаммани ўзини оғзига қаратиб, нима сўрамоқчи бўлаётган экан, деб ҳар хил хаёлга бордим. Бир оздан кейин қани майли, сўрангчи дедим» дедилар.

Ҳожи ака: «Ҳазрат! Мана китобларда ўқиганмиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларида «Ким жамоат билан намоз ўқиса, йигирма беш ёки йигирма етти баробар савоб бўлади», дейилган. Энди мен ҳайронман, ҳеч ақлим етмаяпти, шунча савобни Аллоҳ таоло бўлиб-бўлиб берадими ёки яхлит берадими?» дебди.

Шунда Ҳазрат у ҳожи акага бошқача бир қараш билан, виқор ва салобат билан туриб: «Ҳой, ҳожи ака! Ўша савобни сиз берасизми ё мен бераманми ёки Аллоҳ берадими?» дебдилар. Ҳожи ака Ҳазратнинг важоҳату салобатларидан чўчиб кетиб, шоша-пиша, «Йўқ, ҳазрат, ундоқ эмас. Албатта, Аллоҳ беради» дебди. Ҳазрат эса: «Шундоқ экан, сўраб нима қиласиз? Савобни берувчи Аллоҳнинг ўзи, хоҳлагандек қилиб беради. Сизга буни нима қизиғи бор» дебдилар. Шундан кейин ҳожи ака мажлисни охиригача чурқ этмасдан, жим ўтирибди.

Исҳоқжон Бегматов домла хотираларидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир доктор айтади .Бир куни шайхлардан бири менга .Сиз араб тили бўйича докторлик унвонини олганмисиз,, деб сўради.Мен ҳа, деб жавоб бердим.Яхши, ундай бўлса бир давоми...

4174 15:01 / 31.08.2020
Умумий тарзда динда ҳаддан ошиб, ғулувга кетишнинг бир қанча сабаблари бор. Улардан баъзиларини билиб олиш масалани пухта тушунишимизга ёрдам бериши турган давоми...

6072 08:04 / 07.07.2020
Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бир неча номлар билан номланади 1. Лайлатул муборока ndash баракали кеча2. Лайлатур роҳма ndash Аллоҳ таолонинг хос раҳмати ёғиладиган давоми...

2093 09:00 / 06.03.2023
Ханнос ибн Саҳим айтади .Зиёд ибн Жарир билан ахлат ёнидан ўтиб кетаётган эдик. Сўзим орасида .Йўқ, омонат билан қасам,, деб юбордим. Шунда Зиёд йиғлади. Мен жуда давоми...

2864 07:10 / 20.09.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021