1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рўза тутишнинг аҳамиятли томонлари нимада кўрилади?

11:00 / 13.04.2023 2495 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўза тутишнинг жуда катта ва зарурий бўлган маънавий аҳамияти бор.

1. Рўза неъматларга шукр қилишга, неъматларнинг қадрини билишга васила бўлади. Чунки, нафс ейиш, ичиш ва жимоъдан ўзини тияди. Бу учови эса дунёвий неъматларнинг энг улуғларидандир. Улардан бир неча муддат тийилиб туриш, неъматларнинг қадрини яққол кўрсатади, чунки, одатда неъмат йўқолганда билинади. Неъматларнинг қазоси шукр билан бўлади. Неъматларга шукр қилиш эса фарздир. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

«Шоядки, сизлар шукр қилсангизлар!». (Бақара сураси, 185-оят)

2. Рўза тақвога ҳам василадир. Чунки нафс рўза сабабли ҳалол нарсалардан тийилиб туради, ўзини асрайди. Бунинг сабаби у Аллоҳнинг розилигини топмоқчи, аламли азоблардан сақланмоқчидир. Бу билан ўз-ўзидан ҳаромлардан, Аллоҳ ман қилган нарсалардан сақланиш келиб чиқиши табиийдир. Зотан, ҳаромлардан сақланиш ҳам фарздир.

3. Рўза нафсга қаҳр қилиш, шаҳватларни синдириш воситасидир. Чунки, нафс қанчалик тўқ бўлса, шунчалик қутуради, шаҳватларни хоҳлайди. У оч бўлса, нафси-ҳавосининг попуги пасаяди.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

من خشى منكم الباءة فليصم

«Сизлардан кимки зинодан қўрқса, бас, рўза тутсин!», дедилар.

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти.

4. Рўза шайтонга ҳам қаҳр қилиш воситасидир. Зотан, шайтоннинг иши адаштириш, шаҳватларга ёрдам бериш ва ундашдир. Адашиш ва шаҳватга берилишнинг асли кўп таом ейиш эканлигига шубҳа йўқ. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шайтон одам болаларининг қон юрадиган жойларида юради, бас, унинг йўлини очлик билан торайтиринг!», дедилар.

5. Рўза камбағал ва мискинларга ёрдам беришга бир василадир. Зотан, рўзадор ўзида очлик ва чанқоқликни сезар экан, ўзгаларнинг очлик ва чанқоқлигига аҳамият беради ва уларга ёрдам бергиси, дардларига шерик бўлгиси келади. Шу билан Аллоҳ таолонинг раҳматига эришишни кўзлайди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги зиёдалашади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда рўзани олдинги умматларга фарз қилганидек, ушбу уммати Муҳаммадийяга ҳам фарз давоми...

3669 05:00 / 14.01.2017
...Инсоннинг йўлдан урадиган нарсалар ичида қорин ва жинсий шаҳватлар энг кучлиларидан ҳисобланиши ҳеч кимга сир эмас. Рўзанинг фойдаларидан бири худди ўша икки давоми...

4013 05:00 / 11.01.2017
Шариат истилоҳида.Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзини тиймоқдир,..Рўзани очувчи нарсалар, деганда емоқ, ичмоқ, жинсий давоми...

3679 17:11 / 31.05.2018
Савол Рўза тутмасликни ёки тутган бўлса ҳам очишни мубоҳ қилувчи амаллар қайсилар Жавоб Улар қуйидагилардир 1. Беморлик. Ҳалок бўлиши, бирор аъзосига талофат давоми...

3837 09:10 / 13.03.2025