1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Ифторлик ва саҳарлик қилмасдан рўзани улаб тутса бўладими?

14:00 / 22.04.2021 2979 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рўзани улаб тутиш шариатимизда макруҳдир. Бундан мурод рўзани ифторсиз ёки саҳарлик қилмасдан бир неча кун тутаверишдир. Буни фиқҳ китобларида «висол рўзаси» деб аталади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари шундай рўза тутганлари билан биз умматларини ундан қайтарганлар. 

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар қилган ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар мендек эмассизлар. Мени кечаси Парвардигорим тўйдиради, чанқоғимни қондиради. Сизлар эса тоқатингиз етадиган амалларни қилинглар» деб марҳамат қилганлар.

Саҳарлик қилишда эса барака бор. Пайғамбаримиз озгина сув билан бўлсада, саҳарлик қилишга буюрганлар.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик баракадир, бас, сизлардан бирларингиз бир қултум сув ичиб бўлса ҳам, уни тарк қилманглар. Зеро, Аллоҳ ва унинг фаришталари саҳарлик қилгувчиларга саловот айтурлар», дедилар.

Имом Аҳмад ривояти.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўпчилик уламолар ушбу ҳадисни далил қилиб, фарз рўзаларда ниятни тонг отмасдан олдин қилиб олмаса бўлмайди, дейдилар. Айниқса, қазо рўзада қатъиян кечаси ният давоми...

5541 05:00 / 11.01.2017
t . . . . Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Модомики ифторни тез қилар эканлар, кишилар давоми...

4042 18:00 / 13.04.2023
.Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб Қуръон нозил қилингандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин, давоми...

3992 17:58 / 24.05.2018
Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Шаъбон ойининг охирги кунларида бизларга берган ўгитларида шундай дедилар давоми...

4905 18:00 / 08.04.2023