1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рамазон ойи рўзасини тутмаган одам гуноҳкор бўлади

18:30 / 24.04.2021 4243 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ أَفْطَرَ يَوْمًا مِنْ رَمَضَانَ مِنْ غَيْرِ رُخْصَةٍ رَخَّصَهَا اللهُ لَهُ لَمْ يَقْضِ عَنْهُ صِيَامُ الدَّهْرِ وَإِنْ صَامَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Ким Рамазондан бир кунни Аллоҳ берган рухсатсиз оғзи очиқ ҳолда ўтказса, умрбод рўза тутиб ўтказса ҳам, унинг қазосини адо эта олмас», дедилар». 

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Шарҳ: Маълумки, бемор, мусофир, қари кишилар, шунингдек, ҳомиладор ва эмизикли аёллар ҳам рўза тутишлари узрли бўлган кишилар ҳисобланади. Мазкур тоифалардан бошқалар, албатта, Рамазон ойи рўзасини тутишлари шарт. Рамазон ойи рўзасини тутмаган одам гуноҳкор бўлади. Узрсиз бир кун рўзани тарк қилган одам умр бўйи рўза тутиб ўтса ҳам, ўша рўзасини тутмаган куннинг савоби ўрнини тўлдира олмайди. Чунки фарз рўзани ўз вақтида тутиш инсонни жуда ҳам катта савобга сазовор қилувчи нарсадир.

Имом Молик ва Имом Абу Ҳанифаларнинг мазҳаблари бўйича Рамазон рўзасидан бир кунни узрсиз тутмаган одамга юқоридаги ҳадисдаги Рамазонда хотинига жинсий яқинлик қилган кишига кўрилган каффорот чоралари жорий қилинади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар Ким мендан кейин унутилган суннатни тикласа ўша мени яхши кўради.Дунё ташвишлари билан бўлиб биз кўпинча ўзимизнинг давоми...

7404 18:17 / 14.05.2018
Жуда кекса ёшдаги, мункиллаб қолган чолкампирлар рўза тутишдан ожиз бўлса, рўза тутмайдилар. Агар ўзига тўқ бўлса, фидя беради, бўлмаса Аллоҳга истиғфор айтади. Бу давоми...

1618 12:56 / 13.03.2025
Олимлар рўзани жароҳатсиз амалиёт деб таъкидлашади. Рўза буйрак ва ўтдаги майда тошларни ҳайдаб муолажа қилади. Ундан ташқари, жигарни муолажа қилиб, асл давоми...

1984 12:17 / 29.03.2024
Ислом келиб бу икки байрам ўрнига икки Ислом байрамини жорий қилди. Шаръий равишда ҳалолпок байрамларда ўйнаб кулиб, хурсандчилик қилган, аҳли аёли, таниш давоми...

4879 05:00 / 14.01.2017