1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Атроф муҳит поклиги

05:00 / 06.03.2017 3491 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломда инсоннинг вужуди, кийими ва унга хос нарсалар поклиги билан бирга, унинг атрофидаги барча нарсалар ҳам пок бўлишига катта аҳамият берилган. Турар жой, кўча-кўй, майдонлар, ишхоналар, таълим муассасалари, масжидлар, нақлиёт воситалари, дам олиш жойлари, ҳамма-ҳаммаси пок бўлиши талаб қилинган.

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Поклик иймоннинг ярмидир», дедилар».

Муслим, Насаий ва Термизий ривоят қилганлар.

Поклик иймоннинг ярми, дейилиши бежизга эмас. Бу ҳадис иймонсиз ибодат асло қабул қилинмаслиги ва барча савоби беҳуда кетиши эътиборидан келиб чиқиб айтилган ва поклик иймоннинг ярмига тенглаштирилган.

Исломда иймоннинг аҳамияти ва қадр-қиммати қанчалик юқори эканини яхши биламиз. Поклик иймоннинг ярмига тенглаштирилганидан ҳам Ислом дини озодалик, поклик ва тозаликка қанчалар эътибор берганини билиб олса бўлаверади.

Омир ибн Саъддан, у отасидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ хушҳолдир – хушҳолликни суяди, озодадир – озодаликни суяди, карамлидир – карамни суяди, сахийдир – сахийликни суяди. Бас, ҳовлиларингизни озода тутинг! Яҳудийларга ўхшаманг!» дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, Аллоҳ хушҳолдир – хушҳолликни суяди», деганлари «Эй умматим, сизлар ҳам хушҳол бўлинглар» деганларидир. Шунингдек, Аллоҳ таоло «озодадир – озодаликни суяди». Бинобарин, мусулмон киши доимо озода бўлмоғи даркор.

«Бас, ҳовлиларингизни озода тутинг! Яҳудийларга ўхшаманг!»

Ҳовли-жойларимиз, кўча-кўйларимиз, турар жой ва майдонларимиз, ҳамма жойимизни озода тутишимиз лозим. Токи кўрган одам ҳавас қилсин. Бошқалар озода жойни кўрса, бу жой мусулмонларнинг жойи экан, дейдиган бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шуъбадан иборатдир. Унинг энг афзали «Ла илаҳа иллаллоҳ» дейиш ва энг кичиги – йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилганлар.

Мусулмонларнинг озор берадиган нарсаларни йўлдан олиб ташлашини иймон шуъбаси даражасига кўтарган Ислом дини уларни атроф муҳитдаги барча нарсаларни пок тутишга, бунинг учун зарур бўлган барча чораларни кўришга ҳам чақирган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Ижтимоий одоблар китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Мен бир саркаш туяга минган эдим. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мулойим бўл. Чунки мулойимлик қайси бир давоми...

3761 05:00 / 03.03.2017
Аллоҳ таоло Ўзининг каломи шарифида қуйидагича марҳамат қилади Аллоҳга ибодат қилингизлар ва Унга ҳеч нарсани шерик қилмангизлар Отаоналарга эса яxшилик давоми...

6500 05:00 / 04.03.2017
Уламоларимизнинг таъкидлашларича, давонинг барчаси икки нарсага парҳезга ва соғлиқни сақлашга боғлиқдир. Парҳез бузилса соғлиқ бузилади. Соғлиқ бузилганда уни давоми...

4785 05:00 / 01.03.2017
Убайд ибн Яъийшнинг ҳадис ёзиши учун кечки овқатини ўттиз йил синглиси оғзига солиб турганҲофиз Заҳабий quotСияру аъламун Нубалаquotда Бухорий ва Муслимларнинг давоми...

6618 05:00 / 03.03.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021