1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мусулмон талабалар дўстлари билан Рамазон ойи баракаларини баҳам кўришмоқда

17:00 / 26.04.2021 1979 pdf Ўқиш режими + -

Француз мусулмон талабалари ассоциацияси (EMF) ижара ҳақи, ишсизлик ҳамда молиявий қийинчиликга учраган талабаларни қўллаб-қувватламоқда.

Рамазон ойида ҳар ой бериладиган ёрдам миқдорини кўпайтиришда мусулмонлар Сен-Дени Университетининг эҳтиёжманд талабаларига озиқ-овқат пакетлари, гигиена ва канцелярия маҳсулотларини тарқатмоқдалар.

Сен-Дени бўлимининг бош котиби Каё AA уюшмаси мухбирига берган интервьюсида хайрия ташкил топганидан бери талабалар сафарбар этилаётганлиги ва қийинчиликга учраган дўстларига ёрдам бериш учун қўлларидан келганича ҳаракат қилишаётганини айтиб ўтди.

Каё, Сен-Дени Университетида Рамазон ойида учинчи бор озиқ-овқат тарқатаётганликларини, ушбу ёрдам ой охиригача давом этишини таъкидлади.

«Шанба куни биз 50 та озиқ-овқат маҳсулоти ва 50 та гигиена тўпламларини муҳтожларга етказиб берамиз. Бу ҳаракатимиз нафақат Рамазон ойининг охиригача, балки ундан кейин ҳам давом этади, чунки талабаларнинг муаммолари тугамайди» дейди котиб ўз интервьюсида.

Таржимон: Мунира Баҳодиржон қизи

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Германиянинг ГётеФранкфурт университети Ислом фанлари ва жамият академияси томонидан тадқиқотлар учун Қуръони карим билан боғлиқ иккита катта лойиҳани киритди, давоми...

2384 15:40 / 25.12.2018
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоийсиёсий ҳаётига оид муҳим қонун лойиҳаларини кўриб давоми...

1957 10:31 / 16.09.2020
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда ҳаж ибодатини ташкил этиш тўғрисида реклама ва эълонлар кўпаймоқда. Мазкур хабарларда ҳаж сафарига жўнатишга оид янгиликлар, давоми...

1940 11:53 / 01.05.2023
АҚШ сафаридаги бир гуруҳ Ўзбекистонлик имомхатибларимиз Флорида штатининг Орландо шаҳрига етиб келдилар. Юртимиз имомхатиблари Орландо шаҳридаги .АлБухорий давоми...

2329 05:33 / 27.04.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021