1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида «Қуръон билан танишув» номли туркум суҳбатлар ўтказилмоқда

12:35 / 29.04.2021 2196 pdf Ўқиш режими + -

Унда «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидининг имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ҳар куни оқшом хатмонада ўқиладиган сура ва оятларнинг маъно ва мазмуни, нозил бўлиши каби мавзуларда сўз юритиши баробарида айни кундаги долзарб масалаларга ҳам Қуръон оятлари билан тушунтириш бериб бормоқда. Бу билан халқимиз Қуръони карим билан янада кенгроқ танишиш имкониятига эга бўлмоқда.

Шунингдек, ушбу суҳбатлар ва таровеҳ намозларини mediabox.uz сайтида, IPTV платформаси 77-каналида ва islom.uz порталининг ижтимоий тармоқларида тўғридан-тўғри жонли эфирда ёритилиб келмоқда.

“Илк суҳбат Қуръон билан танишиш мавзусида бўлиб, унинг нозил бўлиши ҳамда асл моҳияти ҳақида сўз юритилди. Суҳбат давомида Қуръоннинг «Фотиҳа» ва «Бақара» сурасидан тортиб, бугунга қадар 28 суранинг мазмуни, ундаги келтирилган оятлар, воқеалар, аҳкомлар, шариат қоидалари билан танишиб жамоат, жонли кузатувчилар ҳам бир олам билимга эга бўлмоқда.

Сиз ҳам мазкур суҳбатда иштирок этинг, Қуръонга ошно бўлиб, унинг асл мухлисига айланинг. Икки дунё саодатига етакловчи суҳбатдан бебаҳра қолманг”,

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчиси Мансурбек Қиличев маълум қилишича, Тошкент бугун президент Шавкат Мирзиёев ташаббусини амалга ошириш ҳамда Соғлиқни сақлаш давоми...

2277 11:50 / 27.12.2024
ФранкоМалия футболчиси Фредерик Умар Кануте Eвропа клублари бўлган .Лион, ва .Тоттенхэм, ҳужумчиси бўлган ўз фаолиятини тамомлагач, хайрсаховат ишлари билан давоми...

1786 10:10 / 27.08.2019
22 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Россия Федерациясида бўлиб ўтадиган халқаро анжуман ва унинг доирасидаги давоми...

2827 10:02 / 23.09.2019
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита диний таълим мавзусида бўлаётган муҳокамаларга расмий муносабат билдирди.Қўмита тарқатган маълумотда давоми...

4172 13:49 / 29.06.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021