1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Aрабистони саёҳат қилиш учун чегараларини очади

17:00 / 04.05.2021 2287 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 17 майидан бошлаб Саудия Aрабистони ўз фуқароларини бошқа мамлакатларга саёҳат қилиши учун чекловларни бекор қилиб, ўз  чегараларини очади. Бу ҳақда якшанба куни Саудия Aрабистони Ички ишлар вазирлиги Twitter саҳифасида маълум қилган.

 “2021 йил 17 май куни маҳаллий вақт билан соат 01:00 дан фуқароларнинг саёҳат қилиш чекловлари олиб ташланади ва сув, ҳаво алоқалари очилади", дея таъкидлади Ички ишлар вазирлиги. Aгентликнинг аниқлик киритишича, чекловларнинг бекор қилиниши бир неча тоифаларга таълуқли: бир ойдан кўпроқ вақт олдин коронавирус билан касалланганлар, вакцина олганлар ва қиролликнинг 18 ёшгача бўлган, бошқа мамлакатда касалликни юқтиришда даволаниш харажатларини қоплайдиган суғурта полисига эга фуқаролар. 

Маълумки, Саудия Aрабистонига хориждан келганлар 14 кунлик мажбурий карантинга олинади.

ТAСС хабарига кўра, айни дамда Саудия Aрабистонида кунига 1000 та касалликни юқтириш ҳолатлари қайд этилмоқда. Пандемия бошланганидан буён қиролликда касалланганлар сони 401,5 мингга етган. Коронавирус билан вафот этганлар сони 6,9 мингдан ортиқдир.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бирбирига қучоқ очиб турган икки ўғлонга қараб, чуқур ўйга толдим...Кўз ўнгимда гўзал хотиралар жонланди. Кўнгил ажиб ҳисларга чулғанди.Икки буюк инсоннинг давоми...

21365 09:50 / 20.10.2017
2019 йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация АҚШга ташрифи доирасида Вашингтон шаҳрида давоми...

2080 09:45 / 02.10.2019
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан .Ҳаж ва Умра ягона портали, ишга туширилди. Энди зиёратга бориш истагидаги фуқаролар портал орқали рўйхатдан ўтиши шарт. Вазирлар давоми...

1378 12:14 / 27 январь
Бутун мусулмон олами учун муқаддас бўлган Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатларнинг давоми...

1955 15:51 / 17.04.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021