1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Болалар учун саховат саватчалари

15:30 / 05.05.2021 2778 pdf Ўқиш режими + -

Орамизда саховатпеша инсонлар кўплаб топилади. Улар ўзларининг қилган амалларини ўзгаларга ошкор этишни исташмайди. Биргина пойтахтимизнинг ўзида бир қанча озуқа савдо дўконларида жума куни нон текин ёки Рамазон ойида айрим маҳсулотлар арзон ёки бепул дея ёзилган пештахталарга кўзимиз тушган. 

Яқинда ижтимоий тармоқларда бир сурат кенг тарқалди. Унда: «Туркия дўконларида «Кўз ҳаққи» деб номланган бепул мевалар тахланган расталар! Мевага кўзи тушиб егиси келган болажонлар учун қилинган. Бизда ҳам иложи бормикан?» дея изоҳ қолдирилган.

Буни қарангки, ҳамюртларимиз орасида бундай саховатпешаликни тезда амалга ошириш истагида бўлган тадбиркор ҳам топилиб, дўконига ана шундай мевалар тўлдирилган саватчаларни ташкил этибди. Буни кўриб қувондик, унинг ҳақига дуо ҳам қилдик. Зеро, болажонликда бизнинг халқимизга тенг келадигани бўлмаса керак.

Бобур Муҳаммадий тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хитойнинг Шанхай шаҳрида Робототехника бўйича бутундунё таълим мусобақаси World Educational Robot Contest бўлиб ўтди.Унда дунё бўйлаб 500 минг кишидан саралаб олинган 7 минг давоми...

3236 11:35 / 20.12.2018
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида .Миллий тикланиш, демократик партияси фракцияси ташаббуси билан .Ўзбекистонда ислом молия тизимини татбиқ этиш истиқболлари ва давоми...

2846 10:20 / 28.05.2021
Шу йил 1 ноябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган халқаро Қуръон мусобақасида Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти талабаси Сирожиддин қори давоми...

1618 11:05 / 02.11.2023
Маълумки, Қозоғистон Республикаси Нурсултон шаҳрида .Мустақил Қозоғистон ва Ислом қадриятлари, номли халқаро илмийамалий анжуман ўтказилмоқда. Халқаро давоми...

1957 17:00 / 27.11.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021