1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Арслонни қўрқитган овоз

13:30 / 25.05.2021 4648 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани Ўзига маълум ҳикматга кўра яратган. У Зотнинг яратган махлуқлари турфа хилдир. Ана шулардан бири хўроз. Хўрозларнинг ранги, шакли, бўй-басти, кўриниши уларнинг зотига қараб турлича бўлади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

هَٰذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ ۚ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ 

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси, 11-оят)

Хўроз тахминан 4-5 ойлик бўлганда қичқиришни бошлайди. Маълумотларга кўра, унинг кўзлари инсон кўра олмайдиган нурланишни кўриш имкониятига эга бўлгани учун тонг ёғдусини инсондан олдин кўради ва тонг отиши биланоқ қичқиришни бошлаб, барчамизни бомдод намозига уйғотади.

Энди ушбу ҳадисни келтирсак.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، أَنَّ النَّبِيَّ – صلى الله عليه وسلم -، قَالَ: ” إِذَا سَمِعْتُمْ صِيَاحَ الدِّيَكَةِ فَاسْأَلُوا اللَّهَ مِنْ فَضْلِهِ، فَإِنَّهَا رَأَتْ مَلَكًا، وَإِذَا سَمِعْتُمْ نَهِيقَ الحِمَارِ فَتَعَوَّذُوا بِاللَّهِ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَإِنَّهُ رَأَى شَيْطَانًا ” (أخرجه البخاري ومسلم والترمذي والنسائي)

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар хўрознинг қичқириғини эшитсангиз, Аллоҳ таолодан фазли ва марҳаматини сўранг. Чунки хўроз фариштани кўрган бўлади. Агар эшакнинг ҳанграшини эшитсангиз, Аллоҳ таолодан шайтондан асрашини сўранг. Чунки эшак шайтонни кўрган бўлади», деганлар.

(Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Насаийлар ривоят қилган)

Шунинг учун хўроз қичқирганини эшитганимизда:


اللهُمَّ إِنِّي أسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ العَظِيم

“Аллооҳумма иннии ас'алука мин фаз(д)ликал ъазийм”

“Эй Аллоҳ! Мен Сендан буюк фазлингдан сўрайман” дейишимиз лозим.

Эшак ханграганда:

 أَعُوذُ بِاللهِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ

“Аъуузу биллааҳи минаш шайтонир рожийм”

“Аллоҳдан қувилган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман” дейишимиз лозим.

Демак, хўроз инсон кўра олмайдиган фаришталарни кўра олади. Аллоҳ таоло уни шундай қилиб яратган.

Ҳеч эътибор берганмисиз, хўроз тонг отишидан олдин ҳам қичқиради. Одамлар ухлаётган чоғда, тун ярмидан оққанда қичқиради. Бу пайтда у нега қичқиришини ушбу ҳадисдан билиб оламиз.

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хўрозни сўкманглар, чунки у (таҳажжуд ва бомдод) намозига уйғотади», дедилар.

Абу Довуд ривояти.

Демак, хўроз тонг отишидан олдин қичқирганда, бизни таҳажжудга уйғотар экан, тонг отиши биланоқ қичқирганда бомдодга уйғотади. Субҳаналлоҳ!

Айрим маълумотларга қараганда, ўқ овозини эшитганда қўрқмайдиган арслон хўроз қичқиришини эшитганда қўрқар экан. Бунинг сабаби ҳалигача аниқланган эмас.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир қанотда катта кўз ва бир нечта вертикал чизиқлари бор бўлган капалак. Олд қанотлари пушти рангда, орқа қанотларида эса тукли антенналар бор. Шу билан бирга давоми...

2626 15:54 / 16.11.2022
Балчиқ деганда ҳаммамизнинг кўз ўнгимизга чивин босган, юқумли касалликлар уяси бўлмиш ботқоқликлар келади. .Балчиқдан энг гўзал сопол ашёлар қилинади,, давоми...

5001 12:00 / 26.06.2019
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

4748 15:21 / 17.12.2021
Сувнинг термал хусусиятлари Ерда иссиқ ва уйғун иқлим шаклланишида бош ролни ўйнайди. Сувнинг ўзига хос молекуляр хусусиятлари туфайли денгизлар қуруқликка давоми...

4097 11:30 / 15.06.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021