1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қримда араб хаттотлиги курслари бошланади

12:30 / 27.05.2021 2256 pdf Ўқиш режими + -

Қрим Республикаси ва Севастопол шаҳри мусулмонлари маънавий бошқармаси Ислом хаттотлиги санъати бўйича курслар ва маҳорат дарсларига ишга қабул қилиш тўғрисида эълон қилади. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар беради.

Қримдаги биринчи лойиҳанинг дастури араб хаттотлиги, чиройли ёзув санъати тарихи бўйича дарсларни ўз ичига олади. Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари Қримда тасвирий санъат турларидан бири - Ислом (араб) хаттотлигини тиклашдир.

Бугунги кунда Қримда 350 дан ортиқ ибодат жойлари мавжуд ва уларнинг сони йил сайин кўпайиб бормоқда. Ёш меъморлар масжидларнинг янги лойиҳаларини таклиф қилмоқдалар. Бу ерда ички безатиш, Қуръони Каримдан деворларга суралар ёзиш, шунингдек ўсимлик нақшларини чизиш ва бўяш ишлари олиб борилмоқда.

Қрим ҳудудида масжидлар ва диний мажмуалар сони йилдан-йилга кўпайиб бораётганлиги сабабли хаттотлик усталарига эҳтиёж сезилмоқда. Ислом хаттотлиги курсларига даъвогарлар учун талаб араб тили ва ёзувини билишдир.

Хуршид Маъруф тайёрлади 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2021 йил 27 ноябрь, шанба куни .HilolNashr, нашриётининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳи томонларидан мухтасар таржима давоми...

1828 11:00 / 25.11.2021
Hilol Nashr, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси Бектемир тумани .Алибек, жоме масжиди имом ноиби Ибрагимов Аҳмет домла Ибрагимовнинг вафоти муносабати давоми...

1745 11:30 / 10.08.2020
Бугун, 29 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган давоми...

1319 17:44 / 29.12.2025
Қримнинг Боқчасарой шаҳрида 1500 йилда қурилган ва диний мажмуа таркибига киритилган .Занжирли мадраса, Қрим мусулмонлар диний бошқармаси ихтиёрига ўтказилди. Бу давоми...

2522 11:10 / 22.05.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021