1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

«Ризвон», яъни Розилик байъати

15:30 / 29.05.2021 4149 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зулқаъда ойининг боши, душанба куни 1400-1500 нафар саҳобалари билан умра қилиш ниятида йўлга чиқдилар. Макканинг ғарбий тарафи, Жидда йўли, Ҳарами шариф чегарасидаги Ҳудайбия деган жойга етиб борганларидан хабар топган Қурайш мушриклари қўрқиб кетишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга Абу Суфён ва Қурайшнинг бошқа бошлиқларига бориб, уруш учун эмас, балки Байтуллоҳни зиёрат қилиш мақсадида келганларининг хабарини етказиш учун ҳазрати Усмонни юбордилар.

Сўнг ҳазрати Усмоннинг қатл қилинганлари ҳақида мишмиш тарқалди. Шу сабабли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни байъатга чақирдилар. Саҳобалар у зот томон шошилиб бориб, байъат қилдилар ва бу «Ризвон», яъни «Розилик байъати» деган ном билан тарихга кирди.

Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ортга қочмаслик ҳақида байъат қилдилар. Ҳазрати Усмон учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари бир қўлларини иккинчисига қўйиб байъат қилдилар. Кейин ҳазрати Усмоннинг ўлдирилгани бекор гап эканининг хабари келди. Ҳазрати Усмон қайтиб келдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайш билан сулҳ туздилар:

1. Ўн йилгача уруш бўлмайди. Одамлар омонда бўлиб, бир-бирларига адоват қилишдан тийиладилар.

2. Ким Қурайшдан Муҳаммаднинг олдига келса, Муҳаммад уни қайтариб беради.

3. Ким Муҳаммаднинг олдидан Қурайшга келса, Қурайш уни қайтариб бермайди.

4. Ким Муҳаммад билан аҳднома тузиб, иттифоқчи бўлса бўлаверади.

5. Ким Қурайш билан аҳднома тузиб, иттифоқчи бўлса бўлаверади.

6. Бу йил Муҳаммад ва саҳобалари Маккага кирмай, қайтиб кетадилар.

7. Келаси йили келиб, қиличларини қинида сақлаган ҳолда Маккага киришади. У ерда уч кун қолишади. Бу вақтда мушриклар ташқарига чиқиб туришади.

Ҳудайбиядан Мадинага қайтиб кетаётганларида, йўлда Аллоҳ таоло Фатҳ сурасини нозил қилди.

«Ислом тарихи» биринчи китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбарларнинг машҳурларидан бўлмиш Лут алайҳиссалом Иброҳим алайҳиссаломнинг акалари Ҳороннинг ўғли эдилар. Яъни Иброҳим алайҳиссалом Лут алайҳиссаломга давоми...

8031 18:00 / 14.02.2019
Қуръони Каримнинг дастлабки оятлари нозил бўлгандан кейин бир муддат ваҳий келмай қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғир ҳолатга тушдилар. Ўзларини давоми...

3683 13:06 / 04.12.2019
Тоифдан қайтиб келганларидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини турли қабилаларга очиқойдин таништиришни бошладилар. Бунинг учун энг қулай давоми...

2689 06:00 / 28.05.2023
Ҳабашистон подшоҳи .Нажоший, деб аталган. Ҳабашистон ажнабий тилларда Эфиопия дейилади. Ҳабашистон дунёдаги энг қадимги давлатлардан ҳисобланади. Пайғамбар давоми...

4230 15:40 / 31.07.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021