1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Уларга «Уфф» дема!

11:00 / 11.06.2022 4071 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишнигни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «уфф» дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт! 

Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт». (Исро сураси 23-24-оятлар)

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Эй Аллоҳнинг Расули! Яхшилик қилишимга ҳақлироқ киши ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Онанг», дедилар. «Кейин ким?» деди. «Кейин отанг», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо дедилар: «Мен онага яхшилик қилишдан кўра Аллоҳ азза ва жаллага яқинлаштирувчироқ амал борлигини билмайман».

Улуғ олимларнинг бирлари дедилар: «Уйимда жаннат сари очилган икки эшик бор эди. Онамнинг вафотлари сабабли эшиклардан бири беркилиб қолди».

Солиҳ ал-Мағомисий ҳафизаҳуллоҳ дедилар: «Волидангнинг ой чеҳрасига қараганингда юзингда табассум, қувонч балқийди. Энди сенинг ва ота-онангнинг Робби бўлган Зотнинг карамли жамолига назар солиш ҳақида нима деб ўйлайсан?!».

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ дедилар: «Ота-онага яхшилик қилиш кабира гуноҳларга каффоратдир».

Аллоҳ таоло сени ота-онангга яхшилик қилишга, дилларни оғритмасликка буюрган. Сен билағонлик, қўполлик қилиб уларнинг қалбларини синдириб қўйсанг, аҳволинг нима кечади? Улар рози бўлишмагани учун Аллоҳ таоло сендан рози бўлмаса, унда нима қиласан?

 

Islom.uz портали ва интернет маълумотлари асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини мусулмонларнинг бир ишига бош қилиб қўйдилар. Шунда ансорлардан бири туриб дедиndash Эй Аллоҳнинг расули давоми...

3487 09:09 / 25.01.2024
Муҳтожлик ва йўқсиллик кишини кўпинча инсон табиати оқламайдиган ишларга ундайди. Айниқса, атрофида бойбадавлат, камкўстсиз ҳаёт кечирадиганлар бўлса аҳвол яна давоми...

3509 18:00 / 17.06.2021
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳуни Яманга юбораётиб шундай дедилар .Сен аҳли китобнинг олдига бораяпсан. Аввал уларни Аллоҳнинг давоми...

3388 09:00 / 27.02.2023