1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид қурилади

21:31 / 30.05.2021 2836 pdf Ўқиш режими + -

Америкада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид барпо этилади. Бу ҳақда «Дунё АА» хабар берди. 

Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги (АҚШ) Бош консулхонаси вакиллари Огайо штатининг Цинциннати шаҳрида истиқомат қилувчи ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ўтказган. 

Мулоқот давомида Бош консулхона делегацияси Цинциннати шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги Ўзбекистон жомеъ масжиди қурилишига тайёргарлик ишларининг бориши билан ҳам танишди. «Hamkor Uz Cincinati Association» мулки ўлароқ 8665 State Route 48, Maineville, Ohio 45039 манзилида жойлашган 2,7 гектар майдон кўздан кечирилди.

Айни пайтда «Hamkor Uz Cincinati Association» ўзбек диаспораси ташкилоти Огайо штатининг архитектура ва қурилиш компаниялари ўртасида қурилажак бинони лойиҳалаш ва дизайн сметаларини тайёрлаш бўйича танлов эълон қилган. Мажмуа ҳудудида 600-700 кишига мўлжалланган ибодат учун асосий бино, таҳорат олиш хоналари ва бошқа махсус ёрдамчи иншоотлар ва 100 дан ортиқ автомобиль учун тўхташ жойи барпо этилади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент ислом институтининг 2023 йилги битирувчиси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Маккаи мукаррама шаҳрида ўтказилаётган 43халқаро Қуръон мусобақасида иштирок давоми...

1883 12:30 / 26.08.2023
Куни кеча Греция пойтахти Афинанинг Вотаникоc туманида 400 кишига мўлжалланган янги масжид барпо этилди. Бу ҳақда dw.com сайти хабар беради.Бу салкам 400 йиллик давоми...

2438 10:00 / 08.06.2019
Эронда ўтказилаётган Халқаро Қуръони Карим мусобақасининг бешинчи кунида дунёдаги энг кичик босма Қуръон тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда iqna сайти хабар берди. давоми...

2263 11:58 / 22.02.2024
2023 йил 31 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ташаббуси билан имомхатиб ва имом ноибларнинг қироатларини, давоми...

1912 14:37 / 31.05.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021