1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Девбанднинг етук уламолари

19:30 / 04.06.2021 3716 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мелодий 1867 йили Ҳиндистоннинг Девбанд шаҳарчасида диний ўқув муассасаси – олий мадрасага асос солинади. У «Дор ал-улум» номи остида бугунги кунгача минг-минглаб талабаларга ҳанафий мазҳаби ва ашъария-мотуридия таълимоти асосида қуръоний илмлар ва ҳадисий фанлардан чуқур билим бериб келмоқда. Девбанд «Дор ал-улум»идан ва унга расман боғланган мадрасалардан исломнинг буюк олимлари етишиб чиққан.

Таъкидлаш ўринлики, Девбанд уламолари ҳанафий мазҳаби фиқҳини қуръоний тафсирлар ва ҳадисий изоҳотлар билан асослаб ўқитиш усулини ишлаб чиқдилар ва бу услуб ўзини оқлагани бугунги кунда уларнинг асарлари ва тадқиқотлари орқали яққол кўриниб туради.

Девбанднинг етук ҳадисшунос олими, таниқли фақиҳи Халил Аҳмад Саҳоранфурий раҳимаҳуллоҳ томонидан берилган мазкур жавобномага Девбанд уламоларининг барчасининг эътиқоди маъносида бир пайтлар унга 24 (йигирма тўрт) нафар етук ва таниқли олимлар қўл қўйганлар. Улар қаторида Девбанд «Дор ал-улум»ининг илк талабаси ва биринчи мударрисларидан бири Шайх ал-Ҳинд лақаби билан шуҳрат қозонган зот Маҳмуд ал-Ҳасан ад-Девбандий раҳимаҳуллоҳ, «Дор ал-улум»нинг муфтийси Азиз ар-Раҳмон раҳимаҳуллоҳ, Ҳиндистон Бош муфтийси Мавлоно Кифоятуллоҳ раҳимаҳуллоҳ, Рашид Аҳмад Гангуҳий раҳимаҳуллоҳнинг ўғли Муҳаммад Масъуд Аҳмад раҳимаҳуллоҳ, Девбанд мадрасасининг муассиси Муҳаммад Қосим ан-Нонутавий раҳимаҳуллоҳнинг ўғли Мавлоно Аҳмад Девбандий раҳимаҳуллоҳ, Мавлоно Муҳаммад Ошиқ Илоҳий раҳимаҳуллоҳ ва Ашраф Али ат-Таҳонавий раҳимаҳуллоҳ каби зотлар бор.

Бахтиёр Сайдалиев

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илмий ndash адабий меросиШоир Мажзуб ўзбек ва форс тилларда қалам тебратган мутасаввиф шоир бўлиб, асарлари алоҳида тўплам ҳолида чоп этилган. Ундан бизга илмий ndash давоми...

2346 14:00 / 28.09.2021
Шайх, имом, муҳаддис, фойдали илмлар эгаси, санад соҳиби Абул Қосим Исмоил ибн Аҳмад ибн Умар ибн Абул Ашъас Самарқандий. Дамашқда туғилиб, Бағдодда истиқомат давоми...

2603 15:00 / 22.11.2020
Хўқанди латифда умргузаронлик қилган зоти бобаракот ndash ҳазрат Зокирхўжа эшон шайхул ислом милодий 1757 йил, Наманган вилояти, Дониёлхўжа эшон хонадонларида давоми...

1224 15:34 / 28.07.2025
Икки қабилани яраштириш, сулҳга чақириш учун карвонда кетаётганларида ҳамроҳлардан бири қаршиларида йиртқич шер борлиги, унинг ҳамласидан қутулиш учун давоми...

3749 20:00 / 26.06.2021