1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Фикр дурдоналари (5-қисм)

05:00 / 07.03.2017 4298 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

21. Шайх Муҳаммад Ротиб Набулсий дедилар: “Мўмин ажали яқинлашганда ҳаётининг энг бахтли лаҳзасида бўлади. Чунки, у бу пайтда барча ибодатларининг мевасини йиғиб-териб олади”.

22. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан қуйидаги гап ривоят қилинган: “Яхши қўшничилик озор беришдан тийилиш эмас, балки, яхши қўшничилик озорга сабр қилишдир”.

23. Эй Аллоҳ! Сенга беадад ҳамду саноларимиз бўлсин! Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга беадад дуруду саловотларимиз ва саломларимиз бўлсин!

Эй Аллоҳ! Бизни Рамазон ойининг Қадр кечасида, масжидда ибодат қилиб турган ҳолимизда вафот эттиргин!

Эй Аллоҳ! Тирикликдаги ва ўлим пайтидаги фитналардан асрагин!

Эй Аллоҳ! Ҳузурингга иймон билан боришимизни насиб этгин!

Эй Аллоҳ! Бизни, ота-онамизни, оила аъзоларимизни, қариндошларимизни, дўстларимизни, қўни-қўшниларимизни, қуда-андаларимизни ва биздан олдин иймон билан ўтган барча мўмин-мусулмонларни мағфират қилгин!

Эй Аллоҳ! Қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, тилларимизни ёлғондан ва кўзларимизни хиёнатдан (ҳаромга, номаҳрамга қарашдан) поклагин! Зеро, Сен кўзлар хиёнатини ва қалблар яширган нарсаларни Билувчи Зотсан!

Эй Аллоҳ! Бу дунёда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак юзларини кўриш бизга насиб этмади. Охиратда, Жаннатда у зот алайҳиссаломнинг нурли юзларига боқиш, гўзал суҳбатларини тинглашни барчамизга насиб этгин!

Эй Аллоҳ! Бизни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам соғинган, кўргилари келган садоқатли умматларидан бўлишимизни насиб этиб, суннатларига амалимизни пишиқ-пухта қилгин!

Эй Аллоҳ! Қалбимизда Ўзингнинг муҳаббатингдан бошқа муҳаббатга жой қолдирмагин!

Эй Аллоҳ! Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга, у кишининг аҳли байтларига, азвожи мутаҳҳаротларига, барча саҳобаларига чексиз саловот ва саломингни юборгин!

24. У Зот сизга мол беради. Кейин ўша молдан садақа қилишга сизни илҳомлантиради. Кейин ўша садақани оладиган фақирни сизга рўбарў қилади. Кейин ўша садақани сиздан қабул қилади.

Кейин ўша садақа сабабли қолган молингизга барака беради.

Эй Роббим! Нақадар Карамлисан!

25. Юсуф алайҳиссаломни ўлдирмоқчи бўлдилар. У киши ўлмадилар. Қул бўлсин деган мақсадда сотдилар. У киши подшоҳга айландилар. Бас, шундай экан, инсонларнинг макрларидан ва тадбирларидан безовта бўлиб, маҳзун бўлма! Чунки, Аллоҳнинг иродаси ҳамманинг иродасидан устундир! 

Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар розияллоҳу анҳу .Одамлар билан уларнинг зоҳирига қараб муомала қилинглар. Уларнинг қалбидаги нарсага эса Аллоҳнинг Ўзи ҳукмрондир,, дедилар.

2365 10:27 / 25.11.2018
Рўзанинг фазилатларидан бири, у икки дунё бахтсаодати сабабчисидир. Шунинг учун саҳиҳ ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам quotРўзадорнинг икки хурсандчилиги давоми...

3596 15:15 / 21.06.2017
Жаннатни излашда саҳобалардан фарқимиз шуки, улар жаннатни амал билан излашган, биз эса қуруқ орзу билан излаяпмиз.

3118 08:30 / 01.11.2017
Бир киши бир ҳаким зотнинг олдига келиб, .Фалончи бир жойда сизни роса ёмонлади,, деди. Шунда ҳаким зот деди .У менга ўқ отибди, лекин мўлжалга ура олмабди. Энди нима учун сен ўша ўқни олиб келиб, қалбимга санчмоқдасан,

3616 20:34 / 17.05.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021