1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад

13:30 / 13.06.2021 2333 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Беназир имом, ҳофиз Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Ҳасан ибн Али ибн Рустам Бухорий Калободий. 323 йилда таваллуд топганлар.

Калобод – Бухоро маҳаллаларидан бири.

Ҳайсам ибн Кулайб Шоший, Али ибн Муҳтож, Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Муҳаммад Бағдодий Жаммол, Абдулмўмин ибн Халаф Насафий, Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Анбар, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Яъқуб Ҳорисий ва буларнинг табақасидагилардан ҳадис эшитганлар.

Дорақутнийнинг ёшлари бу кишидан катта бўлса ҳам, «Ал-Мудаббаж» китобларида, шунингдек, Ҳоким, Жаъфар ибн Муҳаммад Мустағфирий ва бошқалар ҳам бу кишидан ҳадис ривоят қилганлар.

Мустағфирий айтадилар: “Билишимча, бугунги кунда Мовароуннаҳрда Калободийдан ҳофизроқ киши йўқ”.

Ҳоким айтадилар: «Абу Наср Калободий котиб, яъни ривоятни ёд олсалар ҳам, уни ёзадиган, фаҳм ва маърифатлари гўзал, «Саҳиҳи Бухорий»ни мукаммал биладиганлардан. Мовароуннаҳр, Хуросон, Ироқда ҳадис ёзганлар. Шайхимиз Абул Ҳасан Дорақутнийнинг у кишининг фаҳмлари ва ҳадисни билишларидан рози бўлганларини билдим. Калободий мутқин (ривоятни мукаммал қилувчи) ва ҳар бир ҳадис калимасини ўз ўрнига қўювчидирлар. 398 йил жумодул охир ойида вафот этганлар. Мовароуннаҳрда у кишининг ўринларини босадиган олим қолмади».

«Саҳиҳи Бухорий»нинг санадида келган ровийлар тўғрисида китоблари бор.

Силафий айтадилар: «Абу Наср Калободийнинг «Ал-Иршод фи маърифати рижолил Бухорий» китобларини Исфаҳонда бизга Холид ибн Абдулвоҳид Тожир, у кишига Абдулмалик ибн Ҳасан ибн Сиёвуш Козруний муаллиф Абу Наср Калободийдан эшитиб, хабар бердилар».

Бизга Ҳасан ибн Али, у кишига Жаъфар Моликий, у кишига Силафий, у кишига Ҳамд ибн Умар, у кишига Юсуф ибн Ҳусайн, у кишига ҳофиз Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн, у кишига Аҳмад ибн Наср Бухорий, у кишига Ҳусайн ибн Муҳаммад Қуммий, у кишига Абдураҳим ибн Ҳабиб Бағдодий, у кишига Бақийя ибн Валид хабар берганлар: «Авзоъийнинг: «Сафарда жун кийим кийиш суннат, муқимликда бидъатдир», – деганларини эшитдим».

Бир жамоат Бухоро фақиҳи Маҳмуд ибн Аҳмаддан изн шаклида бизга хабар берди. Уларга Ҳасан ибн Мансур Қозихон, у кишига Ҳасан ибн Али ибн Абдулазиз ёздирганлар. У кишига амакилари Маҳмуд (Қозихоннинг боболари) айтганлар. У кишига ҳофиз Умар ибн Мансур ёздирганлар. У кишига ҳофиз Абу Наср Калободий, у кишига Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Муҳаммад, у кишига Яҳё ибн Усмон ибн Солиҳ, у кишига Исмоил ибн Исҳоқ Ансорий, у кишига Мисъар, у кишига Атийя Абу Саъиддан хабар берганлар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

من طلب العلم صلت عليه الملائكة

«Ким илм талабида бўлса, унга фаришталар салавот айтиб туради...» – дедилар».

Ҳофиз Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Момо айтадилар: «Абу Наср Аҳмад ибн Муҳаммад Калободий: «Саҳобийларнинг кийимларини ва сифатларини гўё уларни кўриб тургандек билардим. Султоннинг хизматида котиблик билан шуғулланганимдан сўнг булар хотирамдан кўтарилди», – дедилар».

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Муаллиф
Имом Шамсиддин Заҳабий
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўғиллари Абдурраҳим Шаъровий ҳикоя қилади.Отам шифохонада эдилар. Биз олдиларига кирдик. Бироз вақт ўтиб, отамнинг аҳволлари ўзгара бошлади. Кейин .Аллоҳ Аллоҳ, давоми...

2820 11:30 / 01.04.2021
Ривоят қилишларича, бир куни Ҳазрат Абулмаъоний тушида жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришга муяссар бўлади. У зот Собитхон тўрага .Ватанга давоми...

2364 17:00 / 15.12.2021
Мотуридия мазҳабининг ривожланиб тараққий этишига жуда кўплаб уламолар хизмат қилганлар. Уларнинг айримлари қуйидаги машҳур уламолардир1 Абул Муин Насафий. давоми...

5008 22:24 / 27.04.2017
Имом Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Мотуридий Самарқанднинг Мотурид номли қишлоғида туғулган. У кишининг ҳаётини ўрганган тарихчилар туғилган давоми...

8411 22:20 / 27.04.2017