1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ўлим ҳақ. Ҳаммамизнинг бошимизда бор. Бироқ...

09:01 / 14.06.2021 5166 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўлимдан ҳеч бир махлуқ қутила олмайди.

Ўлим ҳаммамизнинг бошимизда бор.

Қандай ўлим топиш — мана шу одамни ўйлантиради.

Қарзлардан қутулиб, қазоларни адо этиб, гуноҳларга тавба қилиб, гўзал хотима топамизми ёки зиммамизда қарзу қазолар, тавба қилинмаган гуноҳлар турган ҳолда ўламизми?

Осон жон берамизми ёки қийналибми?

Ўлим фариштаси гўзал суратда келадими ёки қўрқинчлими?

Қабрга қўйилганимизда фаришталар гўзал суратда киришадими ёки кўринишининг ўзиёқ азоб берадиган суратдами?

Қабримиз кенг, ёруғ бўладими ёки тор, қоронғу бўладими?

Қиёматгача қабрда роҳат ичра бўламизми ёки азоб ичрами?

Қиёмат куни Маҳшар майдонида соя-салқинда турамизми ёки бошимиз устига келтирилган қуёш сабабли теримизга кўмилган ҳолдами?

Ҳисобимиз осон бўлармикин? Саволларга тез жавоб бера олармиканмиз?

Сиротдан ўта оламизми? Йўлнинг ўртасига борганда пастга қулаб кетиб қолмасмиканмиз?

Дўзахни кўрмай, ҳидини ҳидламай, жасадимиз билан унинг иссиғини ҳис қилмай жаннатга кира олармикинмиз?

Ўлим келгач, барча дунёвий муаммоларимиз тугайди. Фақат битта муаммо қолади — тавба қилинмаган гуноҳлар.

Бу гуноҳлар:

• ўқилмаган намозлар

• тутилмаган рўзалар

• мол нисобга етган бўлсада, берилмаган закотлар

• йўлга қодир бўла туриб қилинмаган ҳажлар

• эгасига қайтарилмаган қарзлар

• инсонларга зулм қилиб, рози қилинмаган бўлса

• фарзандларга берилмаган яхши тарбиядир.

Биродарлар, осон ўлим топиш, қабрда роҳатда ётиш, фаришталарнинг саволларига тез жавоб бериш, қиёматдаги сўроқлардан қутулиш, сиротдан тез ўтиб, дўзахдан нажот топиш ва абадий жаннатга кириш учун ибодатда бардавом бўлайлик, гуноҳларга тавба қилайлик, қарзларимиздан қутулайлик, қазо бўлган ибодатларимизни адо этиб борайлик!

Аллоҳ таоло бизни тавба қилувчилар, тавбада собит турувчилардан айласин, барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Йўқлигида биродарига ёрдам қўлини чўзиб, унинг номуси ва молини ҳимоя қилиш.Ҳадиси шарифда Бирор киши бир мусулмонга ndash уни обрўси топталиб, ҳурмати поймол давоми...

694 14:07 / 29.08.2025
Бу шунчаки дарахт эмас, бу одамлар учун сабоқ.Ушбу дарахт Венгриядаги Бюкк тоғ тизмасида йўл бўйлаб ўсади. Кўп йиллар олдин кимдир ингичка шохнинг пастки қисмини давоми...

3251 18:30 / 21.05.2021
Тиббиёт факультетида ўқийдиган талаба ўртоқлари билан факультет биноси олдида турган эди. Шу пайт бир машина катта тезликда келиб, уни уриб кетди. Талабани дарҳол давоми...

2860 11:00 / 26.01.2023
Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ ўзининг .Аттаввобийн, номли китобида келтиради.Рабийъа атТамимий айтади.Бир осий ва гуноҳкор инсон бор эди. Сўнгра Аллоҳ унга яхшиликни давоми...

2247 11:00 / 29.08.2023