1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Устоз уламолар Чуст туманига ташриф буюришди

15:01 / 15.06.2021 2263 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, юртимиз уламолари Наманган вилоятида ташрифларини давом эттиришмоқда. Кеча, 14 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлими мудири, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта устози Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Тошкент шаҳар «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқлар Наманган вилояти, Чуст тумани «Мавлоно Лутфуллоҳ» масжиди ва «Катта боғ» масжиди қавмлари, мўйсафид отахонлар, кенг аҳоли вакиллари ва меҳрга ташна инсонлар билан учрашдилар.

Дастлаб, устозлар «Мавлоно Лутфуллоҳ» жоме масжиди жамоаси билан аср намозини ўқигач, йиғилганларга юртимиздаги хайрли ишлар ҳақида маълумот бериш билан бирга, бугунги куннинг долзаб мавзулари бўйича маъруза қилдилар ва қавмнинг саволларига жавоб бердилар. Суҳбат сўнгида мўмин-мусулмонлар ўзларини қийнаб келаётган саволларига мукаммал жавоблар олганларидан қониқиш ҳосил қилганлари ва миннатдорликларини изҳор қилдилар.

Шунингдек, Тошкент шаҳар «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ ҳам диний-маърифий соҳада қилинаётган хайрли ишлар, янгиликлар ҳақида маълумот бериб, бугунги замоннинг муҳим масалалари бўйича маъруза қилдилар. Жумладан, ёшларнинг илм олиши, китобга муҳаббат қўйиши, ўз касбининг устаси бўлиб етишишида илмнинг ўрни беқиёслиги тўғрисида маърузалар қилинди. Суҳбат якунида уламолар Ҳақ таоло юртимизга тинчлик-офият, файзу барака ва тан-сиҳатлик сўраб дуолар қилдилар.

Сўнгра азиз меҳмонлар Чуст туманидаги эҳтиёжманд аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олиб, уларга «Вақф» хайрия фондининг моддий ёрдам пули ва озиқ-овқат маҳсулотларини ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Шамсуддинхон Бобохонов» нашриёт матбаа ижодиёт уйида чоп этилган китобларни ҳадя сифатида топширдилар ва хайрли дуолар қилдилар.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар «Камолиддин Ориф ал-Бухорий» масжиди имом-хатиби Закариё домла Хафизуллаев Чуст тумани «Иброҳим Ҳалилуллоҳ» жоме масжидига ташриф буюрдилар. Аср намозини жамоат ила адо этилгач, йиғилган қавмга шукроналик, юртимиздаги хайрли ишлар ҳақида маърузалар қилинди ва қавмнинг саволларига жавоб бердилар.

Сўнг, «Вақф» хайрия жамоат фондининг Наманган вилояти филиали томонидан тумандаги ижтимоий кўмакка мухтож, бемор бўлган оилаларга озиқ-овқат жамланмаси, диний-маърифий китоблар ва эҳтиёжларига кўра маиший буюмлар тақдим этилди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йил .Вақф, хайрия жамоат фонди Наманган вилояти .Ҳидоя, ўрта махсус ислом билим юртида таҳсил олаётган толиби илмларни рағбатлантириш мақсадида таълим давоми...

2238 11:00 / 22.06.2019
.Hilolnashr, матбаанашриёти ва Islom.uz портали жамоаси устоз Аброр Мухтор Алий домлага падари бузрукворлари Мухтор Алий ҳожи отанинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор давоми...

2136 00:06 / 13.05.2024
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали жамоаси Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Тошкент вилояти вакиллигида бош имомхатиб вазифасида хизмат қилган, давоми...

2313 14:15 / 04.04.2022
Чикагонинг Иллинойс штатида жойлашган Нагамия халқаро Ислом тиббиёт ва фан институти .Қадимий Қуръон ва Қуръон қўлёзмаларининг ноёб тўплами, музейи очилишини давоми...

2189 16:50 / 15.06.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021