1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Олимлардан таъзия изҳори

15:00 / 17.06.2021 3277 pdf Ўқиш режими + -

Бироз олдин менга фозил, олим, ҳушёр, закий, зийрак, фаол йигит, фазилатли шайх Ёрқинжонинг вафот этгани хабари келди. У Ўзбекистондаги мен таниган аҳли илмларнинг энг яхшиларидан эди. Уни Аллоҳнинг ҳузурида шаҳид деб умид қиламан. Чунки, у Қирғизистонда юз берган автоҳалокат сабабли вафот этди. Аллоҳ уни раҳматига олсин ва унинг масканини жаннат боғидан қилсин!

Шайх Муҳаммад Жамолиддин Ҳошим

У киши Истанбулда бўлганимда таниганларимнинг энг яхшиларидан эдилар. Ажойиб ахлоқ соҳиби, ниҳоятда тавозули эдилар. Аллоҳ таоло у кишини кенг раҳматига олсин, мағфират этсин, масканларини жаннат боғидан қилсин, ўринларини жаннат айласин ва бизни у инсон билан (жаннатда) бирга айласин!

Муҳаммад Абдулфаттоҳ Амаанаҳ

Бироз олдин автоҳалокат туфайли вафот этгани хабари келган устоз, даъватчи Ёрқинжоннинг вафоти муносабати билан Азҳари шарифдаги Ўзбекистон талабаларига таъзия билдираман. Аллоҳдан у кишини мағфират этишини, раҳматига олишини ва масканини олий фирдавс жаннатидан қилишини сўрайман!

Аҳмад Маҳмуд Шариф

 

Таржимон: Нозимжон Ҳошимжон

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бошимизга ойлар султони Рамазон соя солиб турибди. Бир неча кундан кейин бутун Ислом олами Ислом динининг учинчи рукни бўлган Рамазон рўзасини тута давоми...

1893 11:25 / 24.02.2025
Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан 2 май куни соат 0000 дан 0700 га қадар бир қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати давоми...

2305 16:59 / 01.05.2022
Шу кунларда муҳтарам Президентимиз таклифига биноан Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов амалий давоми...

1253 15:32 / 24.04.2025
Ўғлим Google, Facebook, Twitter, WhatsApp, Telegram, Instagram ва барча ижтимоий тармоқлар бамисоли тубсиз денгиздир, унда қанчадан қанча кишиларни ахлоқлари ғарқ бўлган, ақллари чўккан... давоми...

2027 16:30 / 12.08.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021