1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Уҳуд титраб кетди

10:40 / 25.06.2021 5072 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд (тоғи)га кўтарилдилар. У зот билан бирга Абу Бакр, Умар ва Усмон бор эди. Тоғ уларни титратди. Шунда у зот оёқлари билан бир уриб, «Собит тур, эй Уҳуд! Сенинг устингда Набий, Сиддиқ ва икки шаҳид турибди» дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

Аллоҳ таоло тоққа сезиш, яхши кўриш хусусиятини ато қилган. Уҳуд тоғи ўзининг устига чиққан зотларнинг кимлар эканини яхши биларди. Шунинг учун севинчдан, ҳайбатдан титраб кетди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Набий деганда ўзларини назарда тутганлар. Сиддиқ деганда Абу Бакр розияллоҳу анҳуни айтганлар. Чунки Абу Бакр розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳар бир айтган гапларини, Исроъ ва Меърож ҳодисаларини дарҳол тасдиқлаганлари учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига Сиддиқ лақабини бергандилар.

Қолаверса, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур ҳадисда Умар розияллоҳу анҳу ва Усмон розияллоҳу анҳунинг келажакда шаҳид бўлишларининг хабарини бермоқдалар. Албатта, келажакда уларнинг шаҳид бўлишларини у зоти бобаракотга Аллоҳ таолонинг Ўзи билдиргандир.

Дарҳақиқат, мазкур икки саҳобий ҳам шаҳид этилдилар. Умар розияллоҳу анҳуни намоз пайтида бир мажусий шаҳид этган бўлса, Усмон розияллоҳу анҳу ўз уйларида Қуръони Каримни тиловат қилиб турганларида бир гуруҳ мунофиқлар томонидан шаҳид этилдилар.

Уҳуд тоғи билан боғлиқ тарихий воқеалардан бири Уҳуд ғазотидир. Ушбу ғазот ҳижрий 3-санада тоғ этагидаги майдонда бўлган.

Сиз расмда кўриб турган тоғ Аллоҳ таолонинг энг севикли Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни, пайғамбарлардан кейин инсониятнинг афзали бўлган Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни, адолат бобида барча раҳбарларга намуна бўлган Умар розияллоҳу анҳуни, инсонлар у ёқда турсин, ҳатто фаришталар ҳам ҳаё қилган Усмон розияллоҳу анҳуни ва бошқа кўп саҳобани кўрган Уҳуд тоғидир.

Ҳаж, Умрага борган ҳожи ва зиёратчилар тоғни ва Уҳуд ғазотида шаҳид бўлган саҳобалар мақбарасини зиёрат қилиб, Қуръони Карим тиловати қиладилар ва савобини уларнинг руҳига бағишлайдилар.

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Табук жангига тайёргарлик кўриб турилган бир вақтда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга баъзи мунофиқ одамлар Сувайлим исмли яҳудийнинг уйига тўпланиб давоми...

2135 14:37 / 15.05.2023
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ҳар бир ҳаракатларини диққат билан кузатиб турган фитначилар у кишининг волийларни ўз ҳузурларига чақирганларидан хабар давоми...

1320 15:35 / 06 февраль
Улуғ саҳобий Саъад ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу форс қўшини ҳақида маълумот олиб келиш учун етти нафар аскарни душман қўшини томонга юбордилар ва имкон давоми...

2775 11:00 / 03.04.2022
Тарихчиларнинг ривоят қилишларича, Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу баланд бўйли, улов минсалар, оёқлари ерга тегай деб турадиган, соқоллари ингичка, ёноқлари давоми...

1624 11:18 / 07.11.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021