1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

УЕФА мусулмонлар билан ўтказиладиган матбуот анжуманида пиводан воз кечади

14:00 / 28.06.2021 3037 pdf Ўқиш режими + -

Энди Heineken пиво бутилкалари Евро-2020 матбуот анжуманларида мусулмон футболчилар олдига қўйилмайди. Бу ҳақда УЕФА вакили маълумот берган.

Ушбу қарорни Евро-2020 ҳомийси бўлган пиво маҳсулотини ишлаб чиқарувчининг ўзи ҳам қўллаб-қувватлаган.

AFP га берган изоҳда, футбол мутасадди ташкилотчилари мусулмон футболчилар матбуот анжумани пайтида столларда турган пиво идишларига эътироз билдириб ўтганини таъкидлаган.

Бу Евро-2020 Франция ва Германия терма жамоалари ўртасидаги ўйин (1: 0) дан кейин содир бўлган вазият такрорланишига йўл қўймаслик учун қилинган. Кейин матбуот анжуманига келган француз мусулмон футболчиси Пол Погба столдан бир шиша пивони олиб ташлади. Натижада яна бир мусулмон футболчиси Карим Бензема иштирок этган Франция терма жамоасининг навбатдаги матбуот анжуманида столда пиво шишаси бўлмаган.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2021 йил 27 ноябрь, шанба куни .HilolNashr, нашриётининг мажлислар залида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳи томонларидан мухтасар таржима давоми...

2141 11:19 / 28.11.2021
Барча даврларда инсоният учун маънавий юксаклик рамзларидан бири бўлиб келаётган Алишер Навоий меросининг қиймати замонлар оша ортиб, сайқалланиб бормоқда. давоми...

1417 18:17 / 10.02.2025
Хабарингиз бор, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ислом ва даъват ишлари вазирлиги томонидан Қуръони Карим тиловати бўйича 43халқаро мусобақаси айни дамда қизғин давоми...

2890 21:16 / 30.08.2023
Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари халқаро конференция доирасида Иордания бош муфтийси Аҳмад Иброҳим Ҳасанот ҳамда давоми...

966 14:33 / 30.04.2025
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021