1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламоларнинг маърифат суҳбатлари юртимиз бўйлаб давом этмоқда

18:00 / 07.07.2021 2010 pdf Ўқиш режими + -

Айни дамда юртимиз бўйлаб уламоларимизнинг диний-маърифий суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.

Бугун 7 июль куни Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комилов, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили А.Хайдаров ва Қибрай тумани бош имом-хатиби Зокиржон домла Зиятдиновлар Тошкент вилояти Тошкент туманидаги «Абдуллоҳ ибн Аббос» ва «Зиннурайн» жоме масжидларига ташриф буюришди. Уламолар пешин намозидан сўнг мўмин-мусулмонлар билан дилдан суҳбатлашдилар, уларга чиройли маърузалар қилиб бердилар.

Жумладан, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ «Зиннурайн» жоме масжидида жамоатга юртимиздаги ислоҳотлар ҳақида, долзарб мавзуларда мавъизалар қилиб бердилар. Суҳбатлар, маърузалар савол-жавобларга уланиб кетди. Бир сўз билан айтганда уламоларнинг намозхонлар билан учрашуви аҳолига манзур бўлмоқда. Уларнинг билим савиясини оширишга хизмат қиляпти, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан хабардор қилмоқда.

Бундан ташқари бугуннинг ўзида бошқа уламоларимиз ҳам маънавий ва маърифий учрашувларни ташкил қилишди. Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Янгийўл туманидаги «Халқобод» жоме масжидида, Ислом цивилизация маркази ходими Аброр Мухтор Алий домла ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Тошкент тумани «Кўктерак» жоме масжидида, Тошкент шаҳар «Имом Термизий» жоме масжиди имом-хатиби Исҳоқжон домла Бегматов Янгийўл тумани «Пусур оқсоқол» жоме масжидида ва Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор Юнусов Янгийўл тумани «Саид ибн Зайд» жоме масжидида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳим домла Иномов Янгийўл тумани «Ҳузайфа» жоме масжидида ҳамда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани «Ракат» жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул домла Муҳаммадиев Янгийўл шаҳар «Жоме» жоме масжидида, Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргашали домла Рустамов «Олтинобод» жоме масжидларида йиғилганларга бугунги кундаги долзарб масалалар бўйича маърузалар қилдилар. Суҳбат асносида уламоларимиз намозхонларни қизиқтирган барча саволларига жавоб бердилар.











Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Башарият Саййиди, Набийлар афзали, Аллоҳнинг Ҳабиби, шафоатчимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини тараннум этувчи .Сийрат ёғдуси, давоми...

1659 17:42 / 15.06.2021
.Қонли Ой, деб номланган астрономик ҳодисани қарийб 6 миллиард киши кузатиши мумкин. 2025 йил 7 сентябрдан 8 сентябрга ўтар кечаси .Қонли Ой, деб номланган Ой давоми...

1063 22:13 / 07.09.2025
Куни кеча Саудия Арабистони Жидда шаҳрида бошланган Қуръони карим мусобақасида мамалакатнинг 21 та университети, давлат ва нодавлат коллежларининг жами 500 нафар давоми...

2500 10:50 / 21.01.2019
Шу йилнинг декабр ойида юртимизнинг таниқли уламолари Исмоилжон домла Муҳаммад Содиқ ҳамда Муҳаммад Айюб домла Ҳомидов Жанубий Кореядаги ватандош диндошларимиз давоми...

2038 20:06 / 11.12.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021