1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Махфийлик

10:00 / 21.05.2022 3599 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Нисо сурасида айтади:

«Ва Биз сенга бундан олдин қиссаларини айтиб берган ва қиссаларини айтиб бермаган Пайғамбарларни юбордик». (Нисо сураси, 164-оят).

Оятда Аллоҳ «Қиссаларини айтиб бермаган» Пайғамбарлар ҳақида гап кетаяпти. Аслида биз таниган Пайғамбарлардан танимаганимиз кўпроқ. Биз танимаганимиз билан у Пайғамбарларнинг қадри озайиб қолмайди.

Демак, инсонлар сенинг фазилатингни билишмаса хафа бўлма. Бунинг сенга зарари йўқ. Сенинг кимлигингни Аллоҳ билса шуни ўзи етади. Нуҳ алайҳиссаломни таниганимиз қиёмат куни у зотнинг мезонларида ҳеч нарсани зиёда қилмайди. Аллоҳ бизга хабар бермаган ва биз улар ҳақида ҳеч нарсани билмайдиган Пайғамбарлар мезонидан қиёмат куни биз танимаганимиз учун ҳеч нарса камайиб қолмайди.

Ҳорун ар-Рашиднинг қўшинида 20000 аскар ўз номини қўшин девонига ёздиришмас эди. Улар маош олишмас, Аллоҳнинг билиши билан кифояланишар эди.

Соиб ибн Ақраъ розияллоҳу анҳу халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга Наҳованд жангидан сўнг келиб ҳамдардлик билдирди. У кишига жангда шаҳид бўлган бир қанча машҳур саҳобаларнинг исмларини айтди ва сўзининг охирида «Ва мўъминлар амири танимайдиган бир қанча кишилар», деб қўйди. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу йиғлаб юбориб дедилар:

«Умарнинг танимаслиги уларга нима зарар берар эди?! Аллоҳ танийди-ку!».

Абдулқодир Полвонов

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй,, деган .Кавсар, сураси, давоми...

3900 09:00 / 15.07.2021
Аллоҳ таолонинг бу дунёда жорий қилиб қўйган қонунқоидаларини тааммул билан ўйлаб кўрган киши турли офатлар ва беморликларнинг ориз бўлиши ҳам борлиқдаги давоми...

5852 11:00 / 14.12.2020
Бир киши хотини билан қовурилган товуқ еб ўтирар эди. Кимдир эшикни тақиллатиб, .Хайрсадақа қилинг, ночор, мусофир одамман,, деди. Эр ғазаб билан чиқиб, тиланчини давоми...

2270 08:00 / 28.10.2020
Жуҳа исмли ақлли, аммо жуда камбағал бир одам бор эди. У хотинигаndash Эй хотин, бу йўқчиллик жонимизга тегди. Сенда бу гўзаллик, бу чеҳра бор экан, ақлингни ишга солда, давоми...

11690 12:05 / 13.11.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021