1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қоҳира китоб кўргазмасида ноёб Қуръон энциклопедиясининг тақдимоти ўтказилди

09:00 / 10.07.2021 2225 pdf Ўқиш режими + -

Қоҳира халқаро китоб кўргазмасида Қуръони Каримнинг 180 та қўлёзма нусхасидан ажойиб хаттотлик ва зарҳалланган ноёб энциклопедия намойиш этилди.

Вето янгиликлар сайтининг хабар беришича, «52 Қоҳира халқаро китоб кўргазмаси» жамоатчиликка «Хаттотлик ва нурли санъат дурдоналари билан безатилган Қуръон» номли Қуръон энциклопедиясини тақдим этди.

Ушбу асар хаттотлик ва ёруғликнинг исломий геометрияси соҳасидаги энг кенг қамровли ва етакчи энциклопедиялардан биридир. Унда ёруғлик санъатининг аниқлиги ва ўзига хослиги жиҳатидан ноёб нусхалари мавжуд.

Ушбу энциклопедияда Қуръонни ёритиб бериш санъати ўзига хос тарзда тасвирланган.

Қоҳира китоб кўргазмаси ташкилотчиларидан бири ушбу энциклопедиянинг нашр этилишини мисли кўрилмаган ҳодиса деб атаб: «Ушбу китоб қиммат қоғозларга ёзилган ва Ислом хаттотлигидан парча. Бу ерда дунёдаги энг катта Қуръон қўлёзмаларидан сараланган 180 асар мавжуд. Ушбу нусха Ислом санъатининг етакчи турлари учун асосий ва идеал моделдир», дейди.

Қоҳира китоб кўргазмаси жорий йилнинг 30 июнь куни кўп сонли турли хил нашрлар ва китоблар иштирокида ўз фаолиятини бошлади.

Халқаро қитъа китоблари кўргазмаси 25 та мамлакатдан, жумладан АҚШ, 7 та Африка давлатлари, 12 та Осиё ва 5 та Европа мамлакатларидан 1218 та Миср ва хорижий нашриётлар иштирокида бўлиб ўтди.

Ушбу кўргазма Мисрдаги Халқаро кўргазма марказида 15 июлгача давом этади.



Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун халқаро Нақшбанд туризм фестивалиrdquo иштирокчилари Самарқанд бўйлаб ўз зиёратлартни давом эттиришди.Меҳмонлар Абу Мансур алМотуридий, Шоҳи Зинда давоми...

3382 14:36 / 12.11.2018
Германия Бундеслигаси 29тури доирасидаги .Лейпциг, ndash .Ҳоффенҳайм, ўйинида қизиқ ҳолат юз берди.Учрашув давом этаётган бир паллада ифторлик вақти киргани учун бош давоми...

2700 11:10 / 12.04.2022
Футбол бўйича Ироқ миллий чемпионати ўйинида футболчи ва ҳакамлар Швецияда Қуръоннинг ёқилишига қарши акция уюштириб, майдонга Қуръон китоблари билан чиқди. Бу давоми...

2327 16:02 / 07.07.2023
Қўшма Штатларда мамлакатдаги мусулмонлар жамиятининг ривожланишига ойдинлик киритган янги тадқиқот нашр этилди.Ижтимоий сиёсат институти, Шимолий Aмерика Ислом давоми...

1912 15:10 / 14.06.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021