1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қурбон Ҳайитини нишонлаш бўйича маълумот берилди

14:00 / 13.07.2021 2806 pdf Ўқиш режими + -

Бугун Халқаро пресс-клубнинг «Янги қонун таҳлили: асосий ўзгариш ва қўшимчалар» мавзусида сессияси бўлиб ўтди. Унда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири муҳокама қилинди.

Спикер сифатида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ҳамда диний ташкилотлар вакиллар иштирок этишди.

Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Қудратхўжа Мусулмонлар идораси вакилига мурожаат қилиб, 20 июл куни ўтказилиши кутилаётган Қурбон Ҳайити байрамининг нишонланиши бўйича маълумот беришини сўради. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков мазкур саволга тўхталиб, юртимизда Қурбон Ҳайитининг ўтказилиш санаси ҳақида шундай деди:

«Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Қурбон Ҳайитини 20 июл куни ўтказиш бўйича хулоса берди. Шунга кўра, юртимизда Ҳайит байрамини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда» — деган Ҳ. Ишматбеков.


Эслатиб ўтамиз, Қурбон Ҳайитини нишонлаш бўйича якуний хулоса Президент қарорига кўра маълум қилинади.

Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Har yili 21 sentyabr kuni butun dunyoda Xalqaro tinchlik kuni nishonlanadi. Ushbu kunni BMT Bosh Assambleyasi barcha mamlakatlar va xalqlar o`rtasida milliy va xalqaro miqyosda tinchlik g`oyalarini mustahkamlash kuni deb e`lon qilgan.1981 yilda Bosh Assambleya 3667sonli rezolyusiyasi bilan Tinchlik давоми...

6122 19:11 / 21.09.2021
Жазоирдаги Қуръони Карим директори Ҳамди Исо пайшанба куни 24 соат давомида .Радио Қуръон, дастурлари расмий равишда эфирга узатилиши ва эшиттиришлар сифатини давоми...

2277 08:00 / 21.02.2021
2020 йил 28 октябр куни дунёдаги масжидлар орасида энг баланд минора ва 120 минг кишилик ўриндиқларга эга, асл маҳаллий меъморчилиги билан қурилган Жазоир масжиди давоми...

2667 11:30 / 02.06.2021
2023 йил 2 декабрь куни пойтахтимизда қайта қурилган .Искандархўжа, жомеъ масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, давоми...

2308 17:48 / 02.12.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021