1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Доғистонда динлараро мулоқот қилиш учун энг йирик марказ қурилади

13:30 / 26.07.2021 1773 pdf Ўқиш режими + -

Доғистон Республикаси муфтиси ўринбосари Аҳмад Нодир Беговнинг сўзларига кўра, динлараро мулоқотни ривожлантириш учун республикада йирик маданий ва маънавий марказ қурилади. Бу ҳақда спутник агентлиги хабар берди.

Беговнинг таъкидлашича, ушбу марказ турли динларнинг мулоқоти ва ўзаро алоқалар масканига айланади.

Доғистоннинг марказий Мохач қалъасида 20 гектар майдонда қуриладиган ушбу марказ таркибига барча қулайликларга эга бўлган масжид, ер ости автотураргоҳлари, текис ва равон кўчалар, шунингдек музей, ислом маркази ва мактаб қурилади.

Доғистон Республикаси муфтийси муовинининг таъкидлашича, динлар мулоқоти марказининг музейида турли миллатларнинг маданияти намойиш этилади Унда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ислом тарихи билан боғлиқ ёдгорликлар мавжуд. Хусусан, улар орасида Мадина шаҳридаги Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари меъморчилигига тақлид қилиб қурилган уйларининг ҳақиқий макети бўлади.

Тахминан 50 минг кишига мўлжалланган марказий масжид Европадаги энг катта масжид бўлади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Миср Вақфлар вазирлиги жорий йилда мамлакатнинг турли ҳудудларида яна 24 та Қуръони карим мактаблари очилганини маълум қилди, деб хабар беради IQNA. Хабарда давоми...

2628 13:20 / 24.12.2018
Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши аъзоси, кўп йиллар диний соҳада меҳнат қилган, фазилатли уламо Ҳожи Мустафоқул домла Меликов вафот давоми...

2278 22:32 / 03.09.2020
Туркий давлатлар дин пешволари иштирокида бугун, 6 май куни Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Туркий халқларнинг Ислом цивилизацияси ривожига қўшган давоми...

2229 14:30 / 09.05.2022
Fact Scientist нашри интернет тармоқларида сайёрамизга оид ажойиб фотосуратни эълон қилди. Маълумотга кўра, ушбу фотосурат сўнги пайтларда олинган энг сифатли давоми...

2628 12:34 / 07.09.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021