1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Яширин солиҳ амал

13:30 / 02.08.2021 2727 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: «Ҳорун ар-Рашиднинг қўшинида йигирма минг мужоҳид аскар бор эди. Улар қўшин девонига ўз исмларини ёздирмас эди. Ҳатто Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмаслиги учун маошларини ҳам олишмасди».

«Сияру аъламун нубало» китобидан

 

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким яширин солиҳ амал қилишга қодир бўлса қилсин».

Яширин солиҳ амал шундай ибодатки, уни қилганингни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким кўрмайди. Уни сирлар фош бўладиган кун учун захира қилиб қўясан.

Жунайд роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар: «Ихлос – Аллоҳ билан банда ўртасидаги шундай сирки, уни ёзай деса фаришта, бузай деса шайтон, мойил бўлай деса ҳавои нафс билмай қолади».

Наманган шаҳрининг Чорсу майдонида жойлашган Мулла Қирғиз мадрасаси ўтган асрнинг 1910-12 йиллар оралиғида мулла Қирғиз Машраббой ўғлининг маблағи ҳисобига қурилган. Набираларининг айтишича, мулла Қирғиз ҳазратлари мазкур мадрасани қуриб битказганларидан сўнг ўша кўчадан юрмай қўйган эканлар. Сабабини сўрашганда эса «Унга кўзим тушиб қолса, қалбимда фахр, риё ва ужб туйғуси пайдо бўлиб, мадраса қурганлик савобидан маҳрум бўлиб қолишдан қўрқаман», деб жавоб берган эканлар.

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳеч кимга қўл ва тил билан озор бермаслик. Мусулмон ўз номига муносиб равишда ҳар қандай озор беришдан сақланмоғи лозим. Унинг на тилидан ва на қўлидан кўнгилни давоми...

986 13:36 / 17.09.2025
1. Сабр оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради.2. Сабр моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилишга ва қўполликнинг олдини олишга ёрдам беради.3. давоми...

5587 21:10 / 21.04.2019
. ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом шундай давоми...

3938 15:35 / 05.08.2024
Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қарзини сўраб келди. Ҳатто Оламлар сарварига қўпол гапирди .Агар қарзимни бермасанг, сени машаққатга соламан,, деб давоми...

2741 12:59 / 30.08.2025