1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Узун орзулар бизни алдаб қўймасин!

16:00 / 02.08.2021 3251 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг». (Оли Имрон сураси 133-оят).

Шошилинг! Чунки ўлим кутиб ўтирмайди.

Эртага тавба қиламан...

Эртага намоз ўқишни бошлайман...

Эртага парҳезни бошлайман...

Эртага ....

Эрта албатта келади, аммо биз ҳеч нарсани амалга оширмаган бўламиз. Орзуларимиз узунлиги сабабли ўлимни ўзимиздан узоқда деб ўйлаймиз.

Интернетда анча олдин Али Банат исмли саратонга учраган бой йигитнинг ўлими аниқ бўлганидан сўнг бойликларини фақирларга тарқатиб бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди. У нега бундай қилди?

Чунки у ўлимни кўра олди. Ўлимга боғлана олди. Биз нега ундай қила олмаймиз? Чунки биз ўлимни кўра олмаймиз. Ўлим билан бизнинг орамизда парда бор. Узун орзулар бизни алдаб бораверади.

Яқинда вафот этганлар ҳам ҳали ўлмаймиз деб ўйлашган эди. Аммо ўлишди.

Шошилинг!

Чунки бир лаҳза кечикиш бутун умрли фойдани қўлдан чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Сунабиҳий айтади:

«Ямандан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашиш мақсадида Мадинага келдик. У зотнинг вафот қилганларига атига беш кун бўлган экан».

Беш кунлик кечикиш уларни саҳобалик бахтидан маҳрум қилди. Шундай экан, шошилайлик. Кечикиш бизни кўп нарсадан маҳрум қилиши тайин!

Абдулқодир Полвонов тайёрлади

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Асокир .Тариху Димашқ,номли китобида, Муъофий ибн Закарийё .Алжалисус солиҳ, номли китобида келтиради.Нумайр алМаданий айтади .Халифа Жаъфар Мансур Мадинага давоми...

2478 09:00 / 31.01.2024
.Исломий молиялаштириш банкдан эмас, уйдан бошланади,, дея таъкидлайди университет раҳбари ва молиявий бошқарув мураббийи доктор Мурниати давоми...

3056 16:00 / 18.03.2021
Тилдан келадиган офатлар турлитуман бўлиб, улар қалбни сархуш қилади. Инсон табиатида уларга мойиллик бор. Мазкур офатлардан қутулишнинг энг осон йўли жим туриш давоми...

2863 18:36 / 13.01.2023
Рамазондан мақсад инсоннинг тақводор бўлиши, унинг гўзал хулқлар билан хулқланишидир.Мусулмон инсон Рамазондан гўзал хулқлар ила хулқланган ҳолатда чиқиши давоми...

2870 18:30 / 10.05.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021